Озодалик бўлган элда файз — барака бўлади

7 Март, 15:03 • Партия лойиҳаси, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 120 марта кўрилди • Комментариев к записи Озодалик бўлган элда файз — барака бўлади нет

Барчамизга маълумки, халқимиз маънавиятида, қадриятларимизда бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли анъаналаримиз талайгина. Хусусан, ҳашар тадбирини олайлик. Халқимиз орасида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган мазкур тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради. Унда кексаю, ёш бирдек иштирок этиб, неча асрлардан буён эъзозланиб келаётган урф-одатларимизнинг мазмун-моҳияти отахону онахонларимиз томонидан ёшларга тушунтиришлар берилиши билан аҳамиятлидир.

Наврўз кунларида ёрдамга муҳтож инсонлар, кексалар, ногиронлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз кўмак бериш, жамиятда ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришга қаратилган савоб ишлар, хайрия тадбирлари ва оммавий ҳашарларни амалга ошириш, жорий йилнинг 23 февралида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган Қарорда белгилаб берилди.

Бу борада Наврўз байрами олдидан партиянинг Бўстонлиқ тумани Кенгаши “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида аҳоли ўртасида ҳашар тадбири ташкил этилди. Унда тумандаги “Товоқсой мусулмон”, “Озодбош”, “Тўлаган ота”, “Галавасой”, “Уч терак”, “Бухоро Авлиё”, “Тоштепа”, “Узун сой” каби жами 34 та қабристонда ҳашар ишлари олиб борилди.

Акром Сайдалиев, Ўзбекистон ”Адолат” СДП Бўстонлиқ тумани Кенгаши раиси:

— Туманимизда лойиҳа доирасида Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш мақсадида маҳаллалар билан биргаликда ҳашар кунларини ташкил этдик. “Истиқлол”, “Намуна”, “Маърифат” маҳаллалари аҳолиси иштирокидаги тозалик кунларида қабристонлардаги дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Теварак-атроф бегона ўтлардан, турли хилдаги чиқиндилардан тозаланди. Ҳашар жараёнида ёшлар фаоллик кўрсатди. Улар томонидан 745 метр ариқлар тозаланиб, баҳорги мавсумга тайёрланди. 4200 кг чиқиндилар олиб чиқилиб, обод масканга айлантирилди. Ҳашар давомида 1436 нафар фуқаролар ободонлаштириш ишларида фаол қатнашиб, атроф-муҳитнинг тозалиги йўлида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Дарҳақиқат, уюшқоқлик, покизалик ва меҳр-оқибат рамзи бўлган ҳашар халқимизнинг минг йиллар оша қадрланиб келинаётган азалий удумларидан биридир.  Юртимизда турли байрамлар, муқаддас саналар олдидан умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланган. Ана шу маънода партиянинг Бўстонлиқ тумани Кенгаши томонидан ўтказилган ҳашар тадбири ҳам эл бирдамлиги ва маҳаллалар ободлигида катта аҳмиятга эгадир.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Озодалик бўлган элда файз — барака бўлади was last modified: Март 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »