Сафдошимиз матонати

28 Март, 16:25 • Аёллар қаноти, Андижон вилояти, Янгиликлар • 161 марта кўрилди • Комментариев к записи Сафдошимиз матонати нет

Жойларда аҳоли бандлигини таъминлашга ҳисса қўшиш партиядошларимиз фаолиятида муҳим ўрин тутади. Бу борада андижонлик тадбиркор ва ҳунарманд сафдошларимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар эътиборли.

Андижон шаҳрида яшовчи Дилфузахон Тўхтаева ана шундай изланувчан фаолларимиздан бири. Унинг фикрича, қалбда иштиёқ, ўзига ишончи бўлган аёл беҳуда ҳасрат қилмайди, ўз мақсадига интилиб яшайди, саъй-ҳаракат қилади.

Дилфузахонга дастлаб тикув машинасида иш бошлаганида осон бўлмади, албатта. Соғлиғим тўғри келмайди, деб ўйлаб, қатъият билан интилмаганида бугун унинг кўксини «Жасорат» медали безаб турмаган, шогирдлари орқасидан «опажон» деб юрмаган бўларди. У ўзида куч топди, ҳаракатдан тўхтамай, кўнгли ярим қизларни тўплаб, касаначиликни йўлга қўйди. Бугун унинг мўъжазгина хонадонида ҳунарманд қизлар попопчилик билан шуғулланиб, кўрпа-тўшак тикиб, дўппи ва костюм-шим, пальтогача тайёрлаб, харидорлар эътиборини жалб эта олишди. Андижон шаҳрининг “Ҳабибий” маҳалласи аҳли Дилфузахон бошчилигидаги матонатли хотин-қизларга ҳавас қилишади.

— Буюртмачилар кўпайиб, хонадонимиз торлик қилиб қолди, – дейди Д. Тўхтаева. — Цехимизни кенгайтириб, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлашга ёрдам бериш ниятидамиз.

Дунёга табассум улашиб, кўпларга кўмаги тегиб, фидойилик кўрсатаётган сафдошимиз Дилфузахоннинг бу эзгу ниятлари рўёбга чиқишига ишонамиз.

Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят

кенгаши иш юритувчиси

 

Сафдошимиз матонати was last modified: Март 28th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »