Сафдошларимиз хориж тажрибасини ўзлаштирдилар

6 Март, 11:22 • Андижон вилояти, Янгиликлар • 114 марта кўрилди • Комментариев к записи Сафдошларимиз хориж тажрибасини ўзлаштирдилар нет

Партиямизнинг сайловолди дастурида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган. Шундан келиб чиқиб бу борада андижонлик тиббиётчи сафдошларимиз олиб бораётган ишлар ибрат оларли. Давлатимиз томонидан соҳага қаратилган эътибор, хизмат сифатини ошириш замонавий технологияларни амалиётга жорий этилаётгани, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари шифокорларининг масъулиятини ошириш баробарида ташаббусга ва янги лойиҳалар устида ишлашга ундамоқда.

Андижон давлат тиббиёт институти клиник шифохонасида ҳам бу борада ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Биргина Германия гранти асосида келтирилган лабараскопик жамланмани олиб кўрайлик. Илгарлари қорин бўшлиғи аъзолари билан боғлиқ жаррохлик катта хажмда танани кесиш орқали амалга оширилар, беморнинг тиғ теккан жойини битиши ҳам кўп вақт талаб қиларди. Энди бу борада муаммога ўрин қолмади. Барчаси замонавий аппарат ёрдамида тез ва сифатли амалга ошириляпти. Аҳамиятлиси, маҳаллий шифокорлар бу ишни хорижлик ҳамкасблари каби аъло даражада бажармоқда.

Юқоридаги технология ёрдамида қорин бўшлиғини тўла кўриш мумкин. Беморнинг танаси атиги 1 см. кесилади. Энг муҳими, жонлантириш бўлимида бир ёки икки кун ётгач  соғлом холда шифохонадан чиқиши мумкин. Бу ўз ўзидан оила бюджетини тежалишига олиб келади.

— Амалдаги Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида соҳага янгиликларни олиб киришга бўлган эътиборни янада оширдик, — дейди шифокор партиядошимиз Музаффаржон Носиров, — Ўз навбатида кенг жамоатчилик орасида тарғибот ишларига ҳам эътибор қаратяпмиз. Мақсадимиз аҳоли орасида юксак тиббий маданиятга эришиш.

Жаррохлик амалиётини экран орқали ташқаридан кузитиб борилиши шифокор масъулиятини ошириб, ишончни мустаҳкамланишига олиб келяпти. Айни вақтда Германия технологияси ёрдамида кунига 3 та жаррохлик амалиёти қўлланилмоқда. 2018-2019 йилларда туманлардаги  марказий шифохоналарга ҳам ана шундай замонавий аппарат келтирилиши режалаштирилди.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Сафдошларимиз хориж тажрибасини ўзлаштирдилар was last modified: Март 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »