Сиёсий кучнинг ҳар бир фаоли, ижро ташаббускори

15 Март, 09:35 • БПТ, Самарқанд вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 187 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий кучнинг ҳар бир фаоли, ижро ташаббускори нет

Шифокорлик касбининг машаққати, заҳмати, масъулияти ниҳоятта улкан. Зеро, халқ ишончи, меҳри ва ҳурматини фақат ва фақат фидокорона меҳнат, қатъий интизом, касбга бўлган юксак масъулият билан қозониш мумкин. Айниқса, инсон ҳаёти, унинг энг катта бойлиги — соғлиғи билан боғлиқ тиббиёт соҳасида бу мезоннинг аҳамияти беқиёс.

Ушбу мезон ҳаётининг бир қисмига айланиб улгурган Иштихон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Метан ҳудудий поликлиникаси қошидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси бошланғич партия ташкилоти аъзолари жамиятнинг бебаҳо бойлиги бўлган инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини янада яхшилашга доир дастурий вазифаларимизни руёбга чиқаришда фаол иштирок этишмоқда.

Маълумки, мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза килиш, замон талабларига мос малакали тиббий кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмокда. Аслида ҳам ҳар қандай давлатнинг энг катта бойлиги бу унинг жисмонан соғлом, маънан бой аҳолиси ҳисобланади.

Мазкур бошланғич партия ташкилотига бирлашиб аҳоли саломатлиги йўлида камарбаста бўлаётган маслакдошларимиз фаолият юритаётган Метан ҳудудий поликлиникаси шифокорлари томонидан Метан шаҳарчаси, Намуна, Тупор, Қ.Қаршиев маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қиладиган аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, патронаж тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олдилар. Ўзларига бириктирилган ҳудуддаги фертил ёшдаги, ҳомиладор аёллар, болалар билан биргаликда ўзгалар парваришга муҳтож бўлган шахслар, ёлғизлар, ногиронлар, сурункали касаллиги бор ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган беморлар ҳолидан хабар олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, санитария-гигиена ва аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ишларида намунали хизмат қилмоқдалар. Улар хонадонларнинг санитария-эпидемиологик ҳолатига эътибор қаратиб, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, аҳоли ўртасида она ва бола саломатлигини асраш, уларда соғлом турмуш тарзини яратиш, ҳар бир инсон ўзи ва оила аъзолари соғлиғига эътиборли бўлиши, репродуктив саломатлигини асраш, эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, оилада тиббий маданиятни шакллантириш каби мавзуларда тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишмоқда.

Поликлиникада жорий йилнинг 1-мартдан 31 мартига қадар “Соғлом олиа – соғлом жамият – порлоқ келажак” шиори остида “Соғлом аёл” ойлиги ўтказилмоқда. Бунда малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи томонидан 15 ёшдан 45 ёшгача бўлган хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, аниқланган касалликларни ўз вақтида даволаш чоралари кўрилмоқда.

Биз фаолият юритаётган поликлиникамизда 92 нафар малакали тиббиёт ходимлари аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини мунтазам ошириб боришга бугунги кунда ўзида 17 нафар сафдошимизни бирлаштирган бошланғич партия ташкилотимиз фаоллари алоҳида эътибор қаратаяпти, бунинг учун, партия аъзоларининг, фуқарорларнинг сиёсий — ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари йўлга қўйилган бўлиб ҳар ҳафтанинг сешанба кунида жаҳонда ва мамлакатимиз сиёсий ҳаётида рўй берган янгиликлар, амалга оширилаётган ислоҳатлар юзасидан ўқувлар ташкил этилмоқда — дейди поликлиника бош шифокори, бошланғич партия ташкилоти раиси Дилмурод Болтаев — шунингдек, партия Иштихон туман Кенгаши, депутатлари билан ҳамкорликда ҳудудда бириктирлган оилалар билан яқиндан иш олиб бораяпмиз. Бунда оиладаги ҳар бир фуқаронинг саломатлиги учун дахлдор эканлигимизни унутмаган ҳолда, оилаларда тиббий маданиятни янада ошириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, янги ҳаёт остонасидаги йигит-қизларни никоҳгача тиббий кўрикдан ўтишнинг аҳамиятини кенг тушунтириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, эрта турмушнинг олдини олиш юзасидан аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиряпмиз. Аҳоли ўртасидаги тарғибот ишларида фақат тиббиёт соҳаси йўналиши билан чекланиб қолмай, одам савдоси, атроф муҳит озаодалиги, сиёсий жараёндаги ўзгаришлар, мамлакатимиз ҳаётидаги ислоҳотлар юзасидан олиб бораётган тушунтириш ишларимиз аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ташаббуси билан ўтган қисқа даврда соғлиқни сақлаш тизими ҳолати ва унинг ривожланиш истиқболлари юзасидан беш марта йиғилишлар ўтказилгани, соҳани комплекс ривожлантиришга қаратилган ўттизга яқин фармон ва қарорлар эълон қилингани бир ҳақиқатни англатади: соғлиқни сақлаш масаласи ҳар бир одамнинг кундалик ҳаётига тўғридан-тўғри дахлдор бўлиб, бу борадаги муаммолар аҳолининг саломатлигига, охир-оқибатда жамиятимизнинг ижтимоий кайфиятига, халқнинг давлатга, ҳукуматга бўлган ишончига таъсир кўрсатади. – дейди поликлиника хирурги, БПТ аъзоси Зафар Раҳмонқулов — Мен ҳам юртбошимиз қўйган талаб ва вазифаларни ўз соҳамизда виждонан бажариб, элимиз олқишини олишга ва шу Ватанни равнақ топтиришга ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозимлигини англаган ҳолда қизиқишларим, мақсадларим дастурий ғояларига муштарак бўлган “Адолат” партиясига аъзо бўлганман ва шунга аминманки хато қилмаганман. Айниқса, партиямизнинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этиш тарафдори сифатида сиёсий майдонда фаолият кўрсатаётгани ҳаётий мақсадларимга мосдир.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, партиянинг нуфузи, таъсирчанлиги қандай бўлишини бошланғич ташкилотлар белгиласа, уларнинг фаолият самараси ҳар бир аъзонинг сиёсий фаоллиги ва ташаббускорлигига боғлиқ. Чунки, бошланғич партия ташкилоти электорат билан бевосита ишловчи, жойлардаги мавжуд муаммолардан хабардор бўғиндир. Партиянинг дастурий мақсад ва ғояларини руёбга чиқаришда Метан ҳудудий поликлиникаси қошидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси бошланғич партия ташкилоти аъзолари ҳам бор билим ва салоҳияти, куч-ғайратларини сафарбар этишига ишонамиз.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Сиёсий кучнинг ҳар бир фаоли, ижро ташаббускори was last modified: Март 15th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »