Сиёсий саводхонликни ошириш – давр талаби

3 Март, 18:11 • Сиёсий ўқув, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 242 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий саводхонликни ошириш – давр талаби нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ташаббускорлигида партиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!” лойиҳасида ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари маҳаллаларда сиёсий ўқувлар ташкил қилиб келинмоқда. Партиянинг Термиз туман Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган навбатдаги сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари ҳам тумандаги фуқароларнинг сиёсий билимларини бойитиб, ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Хусусан, туманнинг “Аму соҳили” МФЙда ташкил этилган сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар давомида юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилотига тўхталиб ўтилди. Маҳалла фаоллари ҳамда фуқароларига “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Иқтисодиёт базавий тармоқларидаги лойиҳа ишларини ҳамда муҳандис-лойиҳаловчиларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” каби қатор қарорларнинг мазмун-моҳияти ҳамда ҳафтанинг муҳим сиёсий воқеалари халқимиз эътиборига кенг баён қилинмоқда.

Шуҳрат Маманов, Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати:

— Ўқув машғулотларидан асосий мақсад, мамлакатимизда кечаётган демократик янгиланишларни, қабул қилинаётган қонун ва қарорлар мазмун-моҳиятини, инсон манфаатлари учун ишлаб чиқилаётган ислоҳотлар ва уларнинг амалдаги ижросини аҳолига кенг қамровда тушунтириш, халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шу билан бир қаторда ижтимоий-маънавий муҳитни ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасидаги кенг кўламли ишларни аҳоли ўртасида тарғиб қилишдан иборатдир.

Шоҳида Холлиева, “Аму соҳили” дам олиш оромгоҳи директори, партия фаоли:

Тадбир давомида туман Кенгаши депутатлари қабул қилинган қонунларни содда тилда кенгроқ қилиб тушинтириб беришлари аҳолимизни қувонтирмоқда. Бугун ўтган сиёсий ўқувда мен ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифи чоғида “Аму соҳили” болалар оромгоҳида бўлганларида биргаликдаги музокаралар жараёни ва ундаги таассуротларим ҳақида тадбир иштирокчиларга гапириб бердим. Сиёсий ўқув фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди. Бунинг учун партия ташкилотчиларига раҳмат, деймиз.

Сиёсий ўқув барча фуқароларнинг саводхонлигини ривожлантириш баробарида уларнинг ҳуқуқий маданиятини ҳам шакллантирди. Шунингдек, ўз тадбиркорлик фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган маҳалла фуқаролари ўзларини қизиқтирган барча маълумотларга эга бўлишди.

Убайдулло ТОҒАЙНАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Термиз туман Кенгаши раиси

 

Сиёсий саводхонликни ошириш – давр талаби was last modified: Март 3rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »