Таълим – тарбия тараққиёти, мамлакат равнақи ва тақдирига даҳлдор масаладир

5 Март, 17:12 • Муносабат, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 230 марта кўрилди • Комментариев к записи Таълим – тарбия тараққиёти, мамлакат равнақи ва тақдирига даҳлдор масаладир нет

Жорий йилнинг 28 февраль санасида мамлакатимиз раҳбарининг “Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Соҳада янги саҳифа очган мазкур қарор фарзандларимизнинг эстетик ва жисмоний ривожланиши учун барча шарт – шароит ва омилларни сафарбар этишни назарда тутади.

Хусусан, Қарорга мувофиқ, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро вилоятларининг чекка — чекка туманларида фарзандларини боғчага қатнашлари учун тўланадиган бадал тўловларини белгиланган тартибдан икки баробар камгача тўланиши бу албатта мактабгача таълим муассасаларига болажонлар қамровини ошиши баробарида халқимиз ҳурсандчилигига сабаб бўлди.

Шунингдек, Қарорда мактабгача таълим муассасаси ходимлари иш ҳақи тўловлари 2 та босқичда оширилиши белгиланди. Жумладан, жорий йил 1 март санасидан бошлаб мудир, тарбиячи, услубчи, ўқитувчи, дефектолог, психолог, мусиқа раҳбари ва тарбиячи ёрдамчиси иш ҳақи миқдори 30 фоизга, шунингдек, жорий йил 1 сентябрь санасидан бошлаб эса олий маълумотга эга бўлган тайёрлов гуруҳи тарбиячиси, ўқитувчи, дефектолог, психолог лавозимида ишловчи ходимлар иш ҳақи 30 фоизга, олий ёки ўрта – махсус, касб – ҳунар педагогик маълумотга эга бўлган тарбиячи ёрдамчиси иш ҳақи 20 фоизга ва мактабгача таълим мудирининг иш ҳақи 10 фоизга ошириладиган бўлди. Бу эса ходимларнинг ўз вазифасини сидқидилдан бажаришига замин яратишига хизмат қилиши керак. Чунки, таълим – тарбия тараққиёти, мамлакат равнақи ва тақдирига даҳлдор масаладир.

Малик АХМЕДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят

Кенгаши депутатати

Таълим – тарбия тараққиёти, мамлакат равнақи ва тақдирига даҳлдор масаладир was last modified: Март 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »