Ташаббускорликка ундовчи Фармон

6 Март, 10:39 • Муносабат, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 119 марта кўрилди • Комментариев к записи Ташаббускорликка ундовчи Фармон нет

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг барча йўналишларида ўз иқтидорларини намоён қилишлари учун давлатимиз томонидан барча шарт-шароитлар, кенг қулайликлар яратилгани юртимиз хотин-қизлари учун самарали фаолият юритишига хизмат қилмоқда.

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 февралда қабул қилган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини  партиямиз фаоллари ҳам  илиқ кутиб олдилар.

Ушбу ҳужжатда асосий эътибор мамлакатимизда хотин-қизларнинг истеъдод ва қобилиятлари, салоҳиятини янада рўёбга чиқариш ва оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ устувор вазифалар белгилаб берилган.

Шунингдек, ушбу фармон мамлакатимизда хотин-қизларнинг сиёсий ва ҳуқуқий фаоллигини ошириш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турли соҳалардаги фаолиятини такомиллаштириш, оила деб аталмиш муқаддас жамиятни мустаҳкамлаш каби кўламдор ишларни амалга оширишда дастурил амал вазифасини ўташи билан бир қаторда опа-сингилларимизнинг оила ва жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлашга, билим ва салоҳиятини тўла намоён этишига ҳамда оилалардаги маънавий муҳитни яхшилашда аҳамиятли бўлди.

Давлатимиз томонидан хотин-қизларга кўрсатилаётган беқиёс эътибор ва ғамхўрлик ҳар бир партиядошимиз қалбини ғурурга тўлдирмоқда. Айни кунларда фаолларимиз воҳамизнинг чекка қишлоқларида истиқомат қилаётган хотин-қизларимиз билан дилдан суҳбатлашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга эришмоқдалар. Аёлларимизни тадбиркорлик, ҳунармандчиликка жалб қилиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар, кўрик-танловлар юқори савияда ўтказилмоқда. Айниқса, ҳар йили партия ташаббуси билан ташкил этилаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли”, “Адолатли қайнона” каби қатор кўрик-танловларнинг шаҳар, туман ва вилоят босқичларининг  юқори савияда ўтказилиши натижасида партиямиз сафи фаол аёллар ҳисобига ортиб бормоқда. Уларнинг ҳуқуқий, сиёсий билимлари тобора мустаҳкамланмоқда. Фаолларимизнинг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббускорлигини ҳам қайд этиб ўтиш жоиздир. Партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши қошида фаолият юритаётган “Адолат жилғалари” истеъдодлар клуби аъзоларининг ҳам аксарияти фаол иқтидорли қизлардан иборат. Партия томонидан иқтидорли қизлар учун таъсис этилган “Адолат дўпписи” совғаси ва сертификатини тақдим этилиши юзлаб иқтидорларни кашф қилаётгани қувонарлидир. Бундай ташаббускорлик замирида мамлкатимизда хотин-қизларга берилаётган эътибор ва имкониятлар, камтаргина меҳнатимизни шарафлаб, улуғланаётганидан  деб биламан.

Муҳтасар айтганда, давлатимиз раҳбари томонидан фармонда илгари сурилган ғоялар барча аёлларимизни янги марралар сари илҳомлантиришига шубҳа йўқ.

Айни пайтда гўзал айёмлар арафасида, фаол айёлларимиз  қалблари шодлик ва қувончга тўлиб, мазкур фармоннинг мазмун ва моҳиятини омма орасида тарғиб қилиш, фармон ижросини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида партиямизнинг депутатлари, ёш адолатчилари билан ҳамжиҳатликда фаол иштирок қилмоқдалар.

Келгусида хоразмлик партиядошларимиз фаоллик ва ташаббускорликни қўлдан бермай фаолиятидаги ҳамда оиладаги  билим ва тажрибаларини, бор куч-ғайратини   юртимизнинг гуллаб-яшнашига сафарбар этадилар.

Ўлкамизга чирой очиб келаётган Наврўз умумхалқ  ҳамда 8 март-Хотин-қизлар байрами билан мамлакатимиздаги онахонларимизни, опа-сингилларимизни хоразмлик партиядошларимиз ҳамда воҳамиз аҳли номидан қизғин муборакбод этамиз!

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Ташаббускорликка ундовчи Фармон was last modified: Март 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »