Ташриф ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди

6 Март, 14:32 • Муносабат, Навоий вилояти, Янгиликлар • 94 марта кўрилди • Комментариев к записи Ташриф ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди нет

Томди Навоий вилоятининг ҳудудий жиҳатдан энг йирик тумани ҳисобланади. Бепоён Қизилқум саҳросининг марказий қисмида жойлашган туман аҳолиси азал-азалдан чорвачилик билан шуғулланиб келган. Айни пайтда ҳам бу ердаги 194 та фермер хўжаликларида қўйчилик, қорамолчилик, йилқичилик ва туячилик жадал суръатларда ривожлантирилаяпти. Қахратон қишнинг аёзларию саратон жазирамалари, доимий чўл шамоллари йил-ўн икки ой давомида томдиликларнинг бардош ва матонатини синовдан ўтказади, десак муболаға эмас.

Давлатимиз раҳбари 2 март куни жойларда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий лойҳаларнинг амалга оширилиш жараёни билан яқиндан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Навоий вилоятига қилган ташрифи чоғида Томди туманига ҳам ташрифи буюрди. Томди туманида Давлатимиз раҳбарига туманда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболлий лойҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди. Томди туманидаги Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли 4 минг бош қўй боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекси ҳам шундай истиқболли лойиҳалардан бўлиб, вилоятда қоракўлчиликни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади. Хусусан, Томди туманида “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун болалар шаҳарчаси қурилади. Майдони 4,3 гектар бўлган шаҳарчада болалар учун барча қулайлик яратилади. Қурилиш ишлари март ойида бошланиб, йил охиригача якунланиши режалаштирилган.

Айни пайтда 2026 йилгача қимматбаҳо металлар қазиб олишни кўпайтириш, “Ауминзо-Амантой” конини ўзлаштириш, Мурунтов конини ўзлаштиришнинг 5-босқичи, Томди туманидаги 2-гидрометаллургия заводи қувватларини кенгайтириш каби лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди. Давлат раҳбари барча лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Хуллас, бундай шароитларда нафақат меҳнат қилиш, балки табиат мураккабликларини мардонавор енгиб, у билан басма-басига яшашнинг ўзини жасоратга қиёслаш мумкин.

Мамлакатимиз мустақиллиги йилларида томдиликлар ҳаётида ҳам кўплаб ижобий ўзгаришлар содир бўлди. Туманнинг янги замонавий маъмурий маркази бунёд этилиб, қатор муҳим ижтимоий инфратузилма объектлари ишга туширилди. Энг асосийси, одамлар онгу тафаккури ўзгарди. Бугунги кунда туманда яшаётган 14 минг нафар аҳоли мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, халқимиз турмуши фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қилмоқда. Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирок этишаяпти. Бунда Президентимиз ва ҳукуматимизнинг олис чўл ҳудудлари, жумладан, Томди туманида аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш мақсадида қўшимча шарт-шароит, қулайлик ва имкониятлар яратиш борасидаги фармон ва қарорлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 апрелдаги “Навоий вилоятининг олис чўл туманлари аҳолиси турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори овулларга замонавий инфратузилма олиб кириш, ҳудуд аҳолиси учун муносиб турмуш шароитини яратишга хизмат қилмоқда. Президентимизнинг ушбу қарори асосида амалга оширилаётган хайрли ишлар томдиликлар қалбида эртанги кунга ишонч ҳиссини мустаҳкамламоқда.

Шуниси эътиборга сазоворки, биз қаерда бўлмайлик, ким билан суҳбатлашмайлик, томдиликлар мамлакатимизда Президентимизнинг бевосита ташаббускорлиги ва раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янги босқичидан, тараққиёт ва янгиланишларнинг жадал суръатларидан мамнунликларини изҳор этишди.

Ориф ОРИПОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Кармана туман Кенгаши раиси

Ташриф ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди was last modified: Март 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »