Тозалик йўлида бирлашиш барчамиз учун муҳимдир

13 Март, 12:32 • Партия лойиҳаси, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 216 марта кўрилди • Комментариев к записи Тозалик йўлида бирлашиш барчамиз учун муҳимдир нет

Ер юзида аҳоли сонининг ортиши, илмий техниканинг жадал тараққиёти сабаб бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланган атроф-муҳит тозалиги масаласига ҳар бир инсон жиддий эътибор билан қараши лозим. Зеро, биз нафас олаётган ҳаво, юраётган йўлларимиз, ўтаётган кўчаларимиз, меҳнат қилаётган ишхонамиз ва албатта, хонадонларимиз қанчалик саришта, чанг ва ғуборлардан, чиқиндилардан ҳоли бўлса, киши кайфияти кўтаринки, саломатлиги ҳам аъло бўлиши табиий.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши ҳам партиянинг сайловолди дастурида кўзда тутилган мақсад-вазифалардан келиб чиқиб, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида жойларда фуқароларда шаҳар-қишлоқларимизни озода сақлашга бўлган дахлдорлик ҳиссини ошириш, хусусан, уларни кўнгилли равишда, ҳашар йўли билан атроф-муҳитнинг тозалигини таъминлашга сафарбар этиш, юрт ободлиги йўлида ёшларни бирлаштиришга хизмат қиладиган тарғибот тадбирлари, оммавий ҳашарлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, куни кеча Самарқанд шаҳрининг Илмобод, Алишер Навоий МФЙларида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд шаҳар Кенгаши томонидан “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида ҳашарлар ташкил этилди, унда партия “Ёш адолатчилар қаноти” фаоллари иштирок этишди. Шунингдек, Илмобод маҳалласида “Энг покиза кўча” номинацияси бўйича танлов ўтказилди. Танловда Нодирбегим кўчаси “Энг покиза кўча” деб топилди.

Элёр УЛУҒМУРОДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси

Тозалик йўлида бирлашиш барчамиз учун муҳимдир was last modified: Март 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »