Тўй қадриятлар кўзгуси

7 Март, 09:51 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 195 марта кўрилди • Комментариев к записи Тўй қадриятлар кўзгуси нет

Тўй айтишга осон бўлган ушбу учта ҳарфдан иборат жумла тагида халқимизнинг неча минг йиллик миллий қадриятлари-ю, юксак инсоний фазилатлари мужассамдир.

Айни кунларда, ОАВда муҳтарам Президентимизнинг бугунги тўйларимиз ҳақида куюнчаклик билан билдирган фикрлари, кўпчилик юртдошларимизни кенгроқ мушоҳада юритишга чорламоқда.

Ҳақиқатан ҳам инсон боласи доимо орзу-ҳавас билан яшайди, мана шундай орзу-ҳаваслар қаторида тўй қилишдек, юксак масъулиятли вазифа ҳам турганлиги барчамизга яхши аён.

Лекин орзу-ҳавас деб, ким ўзарлик, бойликни кўз-кўз қилиш, ортиқча дабдабабозлик каби нохуш ҳолатларни вужудга келтириш, бу миллатимиз маънавиятига бўлган ҳурматсизликдан бошқа ҳеч нарса эмас.

Халқимизда «Маслаҳатсиз тўй ўтмас», «Маслаҳатли тўй маъноли туй» каби иборалар бежиз айтилмаган.

Тўй ўтказишдан олдин, маҳалла оқсоқоллари ва кайвонилари билан маслаҳатлашилиб, меҳмонлар руйхати шакллантирилиб, чиқим ҳаражатлари ҳисобланиб, қайси удумларни амалга ошириш зарурлиги келишилиб олинса, албатта, янгидан пайдо бўлаётган миллий менталитетимизга хос бўлмаган, янги удумларнинг олди олинган бўлар эди.

Тўйлар ҳақида мулоҳоза юритар эканмиз, шу ўринда бугунги Қорақалпоқ тўйлари ва улардаги миллийлигимизга путур етказаётган янги удумлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчиман.

Ҳеч кимга сир эмас никоҳ тўйларидаги «Ёшлар сайили» вақтида айрим куёв жўраларнинг келиннинг «туфлий»сини олиб қочиш ва шунинг эвазига пул сўраш ҳолатлари кузатилмоқда.

Ғарбдан кириб келган ««Гулянка» намунасини олиб, уни ўзларича такомиллаштирган бўлиб, салбий оқибатларнинг кўпайишига сабаб бўлаётган ёшларимизнинг мана шундай ҳаракатларига чек қўйиш вақти келди албатта.

«Ёшлар сайили» деб машиналар сонини 10-15 тагача купайтириб, уларнинг тезлигини ошириб, бир-бирига йўл бермасдан, шовқин-сурон қилиб, кўча маданиятини бузиш, жиноий ҳаракатларнинг кўриниши эмасми?.

Айрим ҳолатларда «Гулянка» пайтида йўл транспорт ҳодисаларининг содир бўлиши оқибатида ногирон бўлиб қолаётган ёш жувонларнинг, оқибати ўлим билан тугаётган «сайил»ларнинг ташкил этилишига ким айбдор?

Албатта, бизнинг ўзимиз, ота-оналар, кенг жамоатчилик, нима учун ўзлигимизга хос бўлмаган, миллийлигимизга путур етказадиган удумларнинг урчиб кетишига йўл қўймоқдамиз.

Шунингдек, тўйларни катта ресторанларда, ҳаддан зиёд меҳмонларни таклиф қилиб, дастурхондаги турли-хил ичимлик ва ноз-неъматлардан ташқари, 2-3 хил овқат тортилиши, исрофгарчиликдан бошқа ҳеч нарса эмас.

Азизлар, халқимизнинг кўп минг йиллик орзу-истаклари, миллат фидоийиларининг мартлик жасорати билан бизга яратган эгамиз истиқлол деган буюк неъматни берди.

Ушбу буюк неъмат туфайли минг йиллик тарихимиз, муқаддас динимиз қайта тикланди.

Жаҳон тамаддунига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилган маънавият дурдоналаримиздан эмин-эркин фойдаланиш бахтига муяссар бўлдик.

Демак шундай экан, миллий қадриятларимиз ажралмас бўлаги саналган тўйларимизни ўтказишда бепарво бўлмайлик.

Фарзандларимизнинг онгу-тафаккурига тўй деб аталмиш муқаддас удумимизга шаксиз ҳурмат ва эътибор туйғусини сингдирайлик.

Рауаж ОТАРБАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари

Тўй қадриятлар кўзгуси was last modified: Март 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »