Ҳуқуқий саводхонлик – демократик жамият гарови

5 Март, 12:51 • Сиёсий ўқув, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 107 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳуқуқий саводхонлик – демократик жамият гарови нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари ташаббуси билан партиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари маҳалла фуқаролар йиғинларида сиёсий ўқувлар ташкил этиб келинмоқда. Сиёсий ўқувлардан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг сиёсий билимини бойитиш, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар моҳиятига эътибор қаратиш ҳамда юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида батафсил маълумот етказиш. Партиянинг ҳар бир ходими, ҳудудлардан сайланган депутатлар ҳамда маҳалла фаоллари ва лекторлар ушбу вазифани ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилиб келмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сергили тумани “Шукурона” МФЙда ташкил этилган ўқувда ҳам асосий эътибор давлатимиз раҳбарининг “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ва “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳамда “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун моҳияти ва бу борада амалга оширилаётган ишларда асосий кўзланган мақсад ва мазкур қарор ва фармонлар ижросини таъминлашда жамоатчилик назоратини ўрнатишга қаратилди.

Бу каби маҳаллаларда ташкил этилаётган сиёсий ўқувлар фуқароларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Бугунги кунда юртимиз фуқаролари юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида турли хил ижтимоий тармоқлар ва ОАВлар орқали маълумотга эга бўлишмоқда. Аммо, жойларда фуқаролар билан ўтказилаётган учрашувларда асосий эътибор юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб мазмун моҳияти ва қабул қилинган қарор ва фармонларнинг фуқароларимиз турмуш шароитлари фаровонлиги ортишида тутган ўрни ва бу жараёнда фуқароларнинг бурч ва масъулияти, юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган воқеаларнинг асл мазмун моҳиятига қаратилмоқда.

Сиёсий ўқув юзасидан маҳалла фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Муртазаева Гулчеҳра, “Шукурона” МФЙ раиси:

 Халқимизда касални даволагандан унинг олдини олган афзал деган мақол бор. Жумладан, “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарор авваламбор, вояга етмаган ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг бузғунчи таҳдидларни барвақт аниқлаш бўйича якдил ҳаракатларни, уларни ҳамкорликда ва сифатли бартараф этилишини таъминлашда муҳим асос ҳисобланади. Бугунги Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан ташкил этилган ўқув маҳалламиз аҳолисининг сиёсий билимини бойитишда ва юртимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни теран англаб этишларида ижобий натижа бермоқда.

Умида Шарипова, “Шукурона” МФЙ фуқароси сиёсий ўқув иштирокчиси:

— Бугун бизларга етказилган маълумотларнинг қисқача мазмун- моҳияти ҳақида телевизор ва интернет тармоқлари орқали қисман хабардор эдик. Аммо, соҳа мутахасислари ва депутатларимиз томонидан бизга етказилган маълумотлардан кейин қанчалик даражада атрофимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ эканлигимиз ва бу бепарволигимиз орқали турмуш шароитимизда жуда кўплаб муаммо ва камчиликларга дуч келаётганимизни англаб етдик.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот хизмати

Ҳуқуқий саводхонлик – демократик жамият гарови was last modified: Март 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »