Ўтказилган семинарда ёшлар мавзуси илгари сурилди

1 Март, 18:23 • Ёш адолатчилар, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 161 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўтказилган семинарда ёшлар мавзуси илгари сурилди нет

Юртимиз ёшлари дунёнинг ривожланган мамлакатлари ёшлари билан бемалол баҳслаша оладиган, мамлакат байроғини баланд кўтариб, юрт ғурурини ҳимоя қиладиган, ҳақиқий келажак эгалари бўлиб улғайишмоқда.

Бугунги кунда ёшларнинг сиёсий билимларини юксалтириш, жамиятнинг фаол қатламига айлантириш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёш авлод онгига ёт иллатларга қарши мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш каби эзгу ғояларни шакллантириш долзарб масалалардан бири.

Шу муносабат билан, Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг мажлислар залида “Ҳаракатлар стратегияси – ёшлар нигоҳида” мавзусида ўтказилган Республика онлайн ўқув семинари ташкил этилди. Мазкур семинарда Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳар “Ёш адолатчилар” қаноти вакиллари, уюшмаган ёшлар, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, маҳаллий партия ташкилоти раислари, вилоят Ички ишлар бошқармаси вакиллари онлайн тарзда иштирок этишди.

Семинарда 2017 – 2021 – йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб – қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, глобал ҳамда миллий ахборот ресурслари орқали экстремизм, терроризм ва бошқа бузғунчи ғояларнинг мамлакатимиз ҳудудида тарғиб қилинишининг олдини олиш борасида бахс – мунозара юритилди.

Шуҳрат Ҳасанов – Сирдарё вилояти “Ёш адолатчилар” қаноти раиси:

— Ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан сақлаш, бу борада тарғибот ишларини кучайтириш лозим. Сабаби ўсиб келаётган ёш авлод ниҳол мисол эгилувчандир. Озгина беэътиборлик ҳам бизнинг қарашларимиз, танлаган йўлимиз ва юртимизнинг ривожланишига соя солиш истагидаги кимсалар учун йўл очиб беради. Уларнинг қалбида ватанга муҳаббат туйғусини кучайтириш, ота — она олдидаги масъулиятини чуқур ҳис этиши, умуман маънавий дунёсини бойитиш ҳамда бўш вақтларини самарали ўтказишларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу борада биз вилоят “Ёш адолатчилар” қаноти вакилари томонидан уюшган ва уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича иш режалар тузилган ва бу бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Адҳам Суҳробов – Ховос тумани “Ёш адолатчилар” қаноти аъзоси:

— Семинарда малакали маърузачиларнинг маърузаларини катта қизиқиш билан тингладим. Семинарда ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, глобал ҳамда миллий ахборот ресурслари орқали экстремизм, терроризм ва бошқа бузғунчи ғояларнинг мамлакатимиз ҳудудида тарғиб қилинишининг олдини олиш борасида қизғин бахс – мунозаралар юритилди. Ҳозирги кунда партиянинг “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши томонидан уюшмаган ёшлар билан ишлаш, долзарб масалалардан бири. Бу борада нафақат вилоят, балки биз ховослик “Ёш адолатчилар” қаноти вакиллари ҳам бир четда томошабин бўлиб қараб турганимиз йўқ. Сўзимнинг яққол мисоли сифатида яқинда Ховос туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва партия туман Кенгашининг ҳамкорликдаги ташаббуси билан ташкил этилган спорт марафонида ҳудуддаги таълим муассасаси ўқувчилари, партия “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари ва фаоллари ҳамда уюшмаган ёшлардан иборат 200 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этдилар. Бу эса барча ёшларимизга манзур бўлди деб бемалол айта оламан. Ўтказилган марафондан сўнг мусобақага йиғилган кўплаб уюшмаган ёшлардан битта таклиф илгари сурилди. Яъни ушбу турдаги марафон Республиканинг барча вилоятларида ўтказилса мақсадга мувофиқ бўларди. Дейлик, Сирдарё вилояти ушбу республика марафонини бошлаб беради, сўнг эстофетани Жиззах вилояти ёшлари қабул қилади ва ҳоказо…Семинарга келсак менга жудаям манзур бўлди. Шундай долзарб мавзудаги тадбирлар кўпроқ ўтказилса менимча янаям яхши бўларди. Чунки бунга ўхшаш тадбирлар онадек муқаддас бўлган Ватанга доимо содиқ бўлишга, унинг равнақига ҳисса қўшишга, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етишга ундайди деб ўйлайман.

Ўтказилган семинарда барча маърузачилар томонидан қилинган маърузалар иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Ўтказилган семинарда ёшлар мавзуси илгари сурилди was last modified: Март 3rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »