Ўз вазифамизни сидқидилдан бажарамиз

6 Март, 10:23 • Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 206 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўз вазифамизни сидқидилдан бажарамиз нет

Очиғини айтишимиз керакки, ўтган йилнинг 22-декабрь куни мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Олий Мажлисига Мурожаатномаси сиёсий партиялар вакиллари, депутатлар ҳаётида ҳам ҳар томонлама фойдали, жуда катта сабоқ мактаби бўлиши билан бир қаторда, фаолиятида туб бурилиш ясади, десам муболаға бўлмайди.

Негаки, Мурожаатномада қилинган ишларга алоҳида тўхтаб ўтилиб, келгусида амалга оширишимиз лозим бўлган вазифалар алоҳида белгилаб берилган. Айниқса, соғлиқни сақлаш борасида мамлакатимизда бошлаб юборилган тизимли ўзгаришлар халқимизни беҳад мамнун этмоқда. Бу борада Президентимизнинг бир қатор Фармон ва қарорлари эълон қилинди.

Шахсан Президентнинг ўзи соғлиқни сақлаш ходимлари билан бир неча бор учрашиб, бу соҳадаги ечимини кутаётган муаммоларни таҳлил этиб, камчиликларни бартараф этиш йўл-йўриқларини кўрсатиб бердилар. Буни халқимиз гувоҳи бўлиб турибди. Сир эмаски, илгарилари тез ёрдам машиналарининг фаолиятидан аҳоли норози бўлар, шифокорларнинг ўз вақтида чақирувларга етиб бормасликлари туфайли беморлар азият чекишарди. Ўтган йилдан бошлаб, бундай ҳолатларга қатъий чек қўйилди. Мамлакат миқёсида барча шаҳар ва туманларга замонавий тез ёрдам машиналари етказиб берилди. Шу билан бир қаторда кадрлар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлиги қувончли ҳолдир.

Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги қуйидаги сўзлари эътирофга лойиқдир: “Инсон саломатлигини муҳофаза қилиш борасида сўнгги вақтда олиб бораётган ишларимизга қарамасдан, афсуски, жойларда кўплаб муаммолар ҳамон сақланиб қолмоқда. Ана шуларни ҳисобга олиб, ҳудудлар аҳолиси учун қулай бўлган сифатли ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликларни барвақт аниқлаш бўйича бошлаган ишларимизни изчил давом эттирамиз. Бу борада масофадан туриб профилактика қилишни таъминлайдиган “ақлли тиббиёт” ва “ягона тиббиёт” ахборот маркази концепцияларини ўз шароитимизга мослаштириб татбиқ этишимиз керак”.

Юқоридаги сатрлардан кўриниб турибдики, бугун мамлакатимизда тиббиётни ривожлантириш учун ҳар жиҳатдан катта аҳамият қаратилмоқда.

Илғор хориж давлатларидан замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари олиб келинмоқда. Буларнинг барчаси мамлакатимиз аҳолисининг соғлигини сақлашга қаратилган ҳаракатлар эканлигини биз яхши биламиз. Шунинг учун ҳам Президентимиз қўйган талаб ва вазифаларни ўз соҳаларимизда виждонан бажариб, элимиз олқишини олишга ва шу Ватанни равнақ топтиришга ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. Партия Вилоят Кенгаш томонидан Юртбошимизнинг Мурожаатномаси китобча ҳолида чоп этилиб барча халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар депутатларига тақдим этилди. Бу китобча ҳамиша иш столим устида, у менга сиёсий куч фаоли сифатида ҳар қачонгиданда фаол бўлишни, айниқса туманимиз аҳолисига намунали тиббий хизмат кўрсатиш лозимлигини эслатиб туради.

Намоз ОЧИЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг депутати,

Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасининг бошлиғи

Ўз вазифамизни сидқидилдан бажарамиз was last modified: Март 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »