Жойларда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

5 Март, 16:54 • Депутатлик гуруҳи, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 128 марта кўрилди • Комментариев к записи Жойларда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Оқдарё туман Кенгашида “Янгиқишлоқ” МФЙ ҳудудида яшовчи аҳоли билан яккама-якка мулоқот ўрнатиш мақсадида, партия фаоллари ҳамда депутатларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан “Янгиқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли, ҳамда юридик шахслар билан бевосита суҳбатлар уюштирилиб, қонунлар ижроси, ислоҳотларнинг амал қилиш даражаси ва аҳолининг унга бўлган муносабати ўрганилди.

Самарқанд вилояти Оқдарё туман Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари томонидан “Янгиқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини миқёсида жами 19 та  хонадонларга бориб, хонадон аъзолари билан мулоқотлар ўтказилди ва бугунги кун ислоҳотлари, ҳамда яратилаётган имкониятлардан қонуний, фаол фойдаланиш тартибларини тушинтириб, уларнинг яшаш шароитлари ва муаммолари билан яқиндан танишиб чиқдилар.

Партия фаоллари фуқароларга кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиб, иссиқхоналар қуриш, паррандачилик, чорвачилик, лимон ва ёнғоқ дарахтларини экиш орқали қўшимча даромадларга эга бўлиш ҳамда шу орқали ишсизлик муаммоларини ҳал қилиш юзасидан тушунтириш  ва тарғибот ишлари олиб борилди.

“Янгиқишлоқ” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқоролар Жабборова Маъмура, Очилов Шомил ва Маматқобилов Бахром, Мирзаев Мусурмон, Турсунқулов Мамат, Ҳабибуллаев Асатулло ва Турдимуродов Содиқлар бугунги кунда Давлатимиз ва Президентимиз томонидан чиқарилаётган қарор ва фармонлар халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, ҳамда турмуш даражасини яхшилаши учун хизмат қилаётганидан мамнун эканликларини айтиб, уларни қийнаётган асосий муаммо Мавлум қишлоғи ҳудудида жойлашган электр симёғочлар яроқсиз аҳволга келиб қолгани, айниқса, шу ҳудудда жойлашган 9-умумтаълим мактабига борадиган йўл четидан ўтган катта кучланишдаги электр энергиянинг симёғочлари қийшайиб қолгани ва бу мактаб ўқувчилари, аҳоли учун хавфли эканлиги ҳақида, маҳалла аҳолиси кўпайиб кетганлиги сабабли бир дона трансформатор ток етказиб бера олмаётгани, унинг бузиқлиги, эскирганлиги, электр тармоғида узилишлар кўплиги ва бунинг натижасида бошқа электр асбоблари куйиб қолаётганлиги муаммосини кўтарди.

Бундан ташқари, Бобоёров Зокир, Рахматов Камол ва  Тоғаева Роҳилалар қишлоқнинг ички йўллари таъмирталаб, ачинарли аҳволда эканлиги ва мана шу йўл таъмирланса маҳалла учун жуда савобли иш бўлишлиги тўғрисида, “Янгиҳаёт” маҳалласининг фуқаролари Турсунова Дурдона, Сағдуллаева Сарвиноз, Рахимова Нафосат, Рахматов Жамол, Сафаров Алиқул, Бобоназарова Роҳила, Нуриддинов Саидмурод, Очилов Фурқат, Сағдуллаев Илҳом, Усмонова Саидабуви ҳамда Эшқобилов Ҳасанлар бандлигини таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Ишчи груҳи юқоридаги муаммо ва таклифларини атрофлича ўрганиб чиқиб, Турсунова Дурдона, Сағдуллаева Сарвиноз ва Рахимова Нафосат “Янгиқишлоқ” маҳалласидаги “Оқдарё Муштарий” номли тикувчилик фабрикасига, Рахматов Жамол, Сафаров Алиқул, Бобоназарова Роҳила, Нуриддинов Саидмурод, Очилов Фурқат, Сағдуллаев Илҳом, Усмонова Саидабуви ва Эшқобилов Ҳасанлар ҳам ободонлаштириш бошқармаси ҳамда туман бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда маҳалладаги ободонлаштириш ишларига жалб этилди, иш ўринлари билан таъминланди. Электр энергияси муаммолари бўйича кўтарилган муаммо юзасидан ишчи гуруҳ аъзоси Халқ депутатлари Оқдарё туман кенгаши депутати Гулнора Чинниева Оқдарё туман электр тармоқлари бошлиғи Ш.Бахромовга депутатлик сўрови билан мурожаат қилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари белгиланди.

Жасур ҲАМРОҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Оқдарё туман Кенгаши раиси

Жойларда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда was last modified: Март 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »