Ҳаракатлар стратегияси фаолиятимиз асоси

16 Апрель, 08:14 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 218 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳаракатлар стратегияси фаолиятимиз асоси нет

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишда тадбиркорлик фаолиятининг қўллаб-қувватланиши ва яратилаётган имкониятлар соҳа эгаларига қанот бўлмоқда. Булоқбоши туманида янги кичик бизнес субъектларининг ташкил этилаётгани, уларнинг фаолияти кенгайиб, қўшимча иш ўринлари яратилаётгани ҳам ана шу эътиборнинг натижасидир. Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда жойларда тарғибот ишларини амалга оширмоқда.

Албатта, тадбиркорликнинг ривожланиши маҳаллаларда ишлаб чиқаришни ривожланиши, аҳолининг турмуш фаровонлигининг ортиши ва энг муҳими бандлик масаласини ечимини топишига олиб келмоқда. Бу борда булоқбошилик сафдошимиз Абдуҳаким Тўланов томонидан  Юксалиш маҳалласида амалдаги йилда йўлга қўйилган истиқболли лойиҳани алоҳида эътироф этиш ўринли.

Сафдошимиз раҳбарлигидаги “Нектор агро” масъулияти чекланган жамияти қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва мебелъ тайёрлаш билан шуғулланар эди. Жамоа аъзолари амалдаги йилда иссиқхона ташкил этиб, сабзавот маҳсулотлари етиштиришни ҳам режалаштирди. Туман ҳокимлиги уларнинг бу ташаббусини қўллаб-қувватлаб, Юксалиш маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ер ажратиб берди.

Йил бошида 1.35 гектар майдонда замонавий иссиқхона қурилиши бошланди. Корхонанинг ўз маблағидан ташқари 350 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилди. Иссиқхона битгач Хитой технологияси асосида икки навдаги бодринг уруғлари экиб, парваришланди.

Барча ишлар автоматлаштирилган. Бу ортиқча харажатнинг олдини олиш билан бирга кўп ишчи кучи талаб қилмайди. Агротехник тадбирлар режа асосида мутахассис назорати остида бажарилмоқда.

Айни кунларда булоқбошилик соҳибкорлар етиштирган бодринглар халқимиз дастурхонига тортиқ қилиняпти. Дастлабки даромад – меҳнатларининг самарасидан ишловчилар хурсанд. Эндиликда 200 тонна мева ва сабзавот маҳсулотларини сақлаш қувватига эга бўлган музлаткич қуриш ишлари бошланди. Бу айни вақтда экспортни амалга оширишга ҳам йўл очади.

Муҳаммадбашир КОВЛАНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Булоқбоши туман

Кенгаши раиси

Ҳаракатлар стратегияси фаолиятимиз асоси was last modified: Апрель 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »