Асосий мақсад – аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишдан иборат

13 Апрель, 18:55 • Жиззах вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 87 марта кўрилди • Комментариев к записи Асосий мақсад – аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишдан иборат нет

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг жойларда қонунлар ва бошқа давлат қарорлари ижроси устидан самарали депутатлик назоратини амалга оширишдаги роли ва масъулиятини янада кучайтиришни талаб этмоқда. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари давлат ва жамият ҳаётида демократик институтлар қатори муҳим ўринни эгаллайдилар. Шу билан бирга, Давлат ҳокимияти вакиллик органларининг фаолияти сиёсий партиялар фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Жойларда қонун устуворлиги таъминланиши халқнинг ишончли вакиллари бўлган депутатларнинг муносиб фаолият олиб бориши билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис Палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” мавзусидаги маърузасидаги вазифалар, шунингдек ўтган йилнинг 22 декабридаги Президентимизнинг
Олий Мажлисга Мурожаатномаси сиёсий партиялар ва уларнинг Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш учун муҳим тарихий-сиёсий қадам бўлди. Шу маънода бугунги демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнлари партиянинг депутатлик гуруҳлари фаолиятини  янада кучайтириш, замон талабига мос янгича ёндашувлар билан ишлашни тақозо этмоқда.

Шунингдек, депутатларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги аниқ вазифаларни ҳал этиш ишларига фаол таъсирини таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳудудларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, фуқароларни ўйлантираётган масалаларга ўз вақтида ва қонуний тартибда ечим топиш орқали депутатлар сайловчилар ишончини оқлашга, жойларда қонун устуворлигини таъминлашга эришадилар. Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фуқароларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш, аҳолининг таклифларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратишмоқда. Шу мақсадда партия депутатлик гуруҳи томонидан кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда. Таъкидлаш жоизки партиямизнинг дастурий ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқаришда депутатлик гуруҳларининг ташаббускорлиги ва масъулиятини кучайтириш замон талабига айланган. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим масалалари устида бош қотириб, зарур таклифларни илгари суришда умумий мақсадларимиздаги ҳаётий ва халқчил хусусиятларни ҳам намоён қила олишимиз лозим. Аҳоли билан ҳамнафас ишлашда, айниқса тарғибот – ташвиқот ишлари жараёнида зарур масалаларни аниқлаб олиш имконияти туғилади. Бу борада депутатлик сўрови ва партия гуруҳи сўрови каби депутатлик назорати воситаларидан фаол фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ушбу масалаларни дастлабки кўриб чиқиш жараёнида тегишли доимий комиссиялар мажлисларида фаол иштирок этиш, шунингдек, партия дастурий мақсадларига эришиш ҳамда электорат манфаатларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган ўз таклифларини доимий комиссия ва сессия муҳокамасига киритишда депутатлик гуруҳи аъзолари фаоллик кўрсатиб келишмоқда.

2018 йилнинг биринчи чораги мобайнида партиянинг вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари томонидан тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларига уларнинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича асосланган тушунтириш бериш ёки ўз позициясини баён қилиш талаби билан  жами 96 та депутатлик сўровлари юборилган. Улардан 35 таси қонун ва ҳукумат қарорларининг жойлардаги ижроси депутатлик назорати бўйича, 61 таси фуқаролар мурожаатлари асосида ҳал этилган шикоятлар бўйича киритилган депутатлик сўровларидир. Ушбу юборилган депутатлик сўровларининг 67 таси ижобий ҳал этилиб, қолган 19 та сўровни ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Бу борада депутатлик сўрови ва партия гуруҳи сўрови каби депутатлик назорати воситаларидан фаол фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ушбу масалаларни дастлабки кўриб чиқиш жараёнида тегишли доимий комиссиялар мажлисларида фаол иштирок этиш, шунингдек, партия дастурий мақсадларига эришиш ҳамда электорат манфаатларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган ўз таклифларини доимий комиссия ва сессия муҳокамасига киритиш лозим.

Партиянинг вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида партия фаоллари, депутатлардан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан вилоятда тиббий хизмат аҳволи, патронаж хизмати, ҚВПлар фаолиятини ўрганиш  ишлари олиб борилди. Ўрганиш натижалари Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг жорий йилнинг 20 январида бўлиб ўтган 28-сессияси муҳокамасига киритилди. Шунингдек, депутатлик гуруҳи томонидан партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида олиб борилган ўрганиш натижалари юзасидан Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Аграр, сув хўжалиги масалалари ва эколия бўйича доимий комиссияси”нинг тегишли қарорлари қабул қилиниб, навбатдаги сессия муҳокамасига киритиш учун тақдим этилди.

Партиянинг Дўстлик туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан 2015 йил 6 мартдаги “2015-2019 йиллар учун муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва замонавийлаштириш дастури тўғрисида”ги қарорини Дўстлик туманидаги ижроси тўғрисида, шунингдек, уюшмаган ёшлар билан олиб борилган ўрганиш натижалари юзасидан партиянинг Зомин, Пахтакор ҳамда Дўстлик туман Кенгашларидаги партия гуруҳлари томонидан маҳаллий Кенгашлар сессияларига масалалар киритилиб, ижроси назоратга олинди. Партиямиз дастурий ғоялари, электорат манфаатларидан келиб чиқиб, бошқарув идоралари олдига долзарб масалаларни қўйиш, юзага келган муаммоларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиялари кун тартибига киритиш ва ижобий ҳал этиш маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар ва депутатлик гуруҳларининг фаоллигига кўп жиҳатдан боғлиқ. Сиёсий партия илгари сураётган ғояларга кенг жамоатчиликда хайрихоҳликни ошириш ва ҳаётга татбиқ этиш кўп жиҳатдан партиянинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари зиммасига катта масъулият юклайди ҳамда ўз фаолиятларининг самарадорлиги ортишида катта хизмат қилади.

Жасур ҚАРШИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши раисининг

 ташкилий-партиявий ишлар бўйича ўринбосари

Асосий мақсад – аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишдан иборат was last modified: Апрель 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »