“Аёллар қаноти” – фаолият самарадорлигига эътибор

4 Апрель, 16:43 • Бухоро вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 113 марта кўрилди • Комментариев к записи “Аёллар қаноти” – фаолият самарадорлигига эътибор нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашида сиёсий ўқув ташкил этилди. Ўқувда партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари иштирок этишди. “Аёллар қаноти” – фаолият самарадорлигига эътибор” мавзусида ўтказилган ўқувни партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов кириш сўзи билан очиб берди.

Таъкидлаш ўринлики, “Аёллар қаноти” фаолияти самарадорлигини оширишга жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, партия вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси Дилбар Ҳамдамова туман ва шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” фаолиятига тўхталиб ўтди. Жумладан, партиянинг Жондор, Шофиркон, Ромитан, Бухоро туман Кенгаши “Аёллар қаноти” раисларининг партия билан ташкил этиладиган ҳар бир тадбирда фаол иштирокини юқори баҳолади. Айниқса, “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови туман босқичининг самарали ташкил этилишида ўз ҳиссаларини қўшиб келаётганликлари ҳам таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, ўқувда вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ташкил этилган тадбирлар ва тарғибот ишларининг ҳисоботи партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси Дилбар Ҳамдамова томонидан берилди. Хусусан, “Репродуктив саломатликни ҳимоя қилиш – соғлом ва барқарор оила гарови”, “Таълим даргоҳларида имкониятлар кенглиги ва тенглиги”, “Баркамол авлод – фақат соғлом ва мустаҳкам оилада шаклланади”, “Мустаҳкам оилани барпо этишда аёлларнинг етакчи роли” мавзуларида ташкил этилган тадбирларда оилада, соғлом фарзанднинг тарбиясида аёлларнинг ўрни ва роли тўғрисида фикрлар билдирилганлиги, баъзи муаммоли оилаларнинг ижтимоий аҳволининг ўрганганлиги таъкидланди.

Вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан тадбирларнинг ташкил этилганлиги аёлларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини белгилайди, албатта. Аммо “Аёллар қаноти” фаолияти самарадорлигини янада ошириш ва кучайтиришга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланар экан, бу борада баъзи камчиликларнинг мавжудлиги тўғрисида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди. Хусусан, Қоракўл, Олот, Ғиждувон ва Когон туман Кенгаши “Аёллар қаноти” фаолияти танқидий баҳоланди. Уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий маданиятини шакллантириш мақсадида сиёсий ўқувлар ташкил этиб бориш лозимлиги қайд этилди.

Берилган барча саволларга тўлиқ ва батафсил жавоб берилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

“Аёллар қаноти” – фаолият самарадорлигига эътибор was last modified: Апрель 4th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »