Балиқчилик сафдошимизнинг янги лойиҳалари

2 Апрель, 17:23 • Андижон вилояти, Янгиликлар • 92 марта кўрилди • Комментариев к записи Балиқчилик сафдошимизнинг янги лойиҳалари нет

Ҳунарманд Энахон  Сотволдиева Ўзбекистон “Адолат” СДП Балиқчи туман кенгашининг фаол аъзоларидан. Адолатнинг адолатли аёллари қаторида партиямиз сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, кенг жамоатчилик орасида тарғибот ишларини олиб боришда доим олдинги сафларда боради.

Амалдаги Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида унинг фаолияти янада кенгайиб боряпти. Энахоннинг қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмаси бу йилги Наврўз байрами тантаналарида юқори баҳоланди. Кўпчилик уларни энг муносиб совға деб билдилар. Сопол буюмларга чизилган суратлар баҳорни, гўзалликни ва миллийлигимизни ўзида ифода этган. Оқ кабутар сурати туширилган буюмлар юртимиз тинчлигини ўзида ифодалаган.

Кўргазмадан ўрин олган 70 турдаги гулдон, кўза ва хумлар ҳавасингизни келтиради. Ҳар бири ўзига хос, такрорланмас. Айниқса, янги лойиҳадаги “Бойчечак” номли гулдонга баҳор гуллари солинганда кулолнинг иши янада чирой очади. Шу сабаб  “Бойчечак”ка буюртмалар кўпаймоқда.

— Юртдошларимизга байрам кайфияти улашганимдан хурсандман,- дейди Энахон Сотволдиева рангдор кўзага меҳр билан қараганча,- Совғаларимиз хонадонларга йил давомида байрам кайфиятини, Наврўз нафасини олиб киради.

Балиқчилик партиядошимиз яна янги лойиҳалар устида ишламоқда.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Балиқчилик сафдошимизнинг янги лойиҳалари was last modified: Апрель 2nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »