БПТда имтиёзлар

2 Апрель, 17:48 • БПТ, Бухоро вилояти, Янгиликлар • 187 марта кўрилди • Комментариев к записи БПТда имтиёзлар нет

Партия фаолиятини тарғиб этишда бошланғич партия ташкилотларининг ўрни беқиёс. Айниқса, партия лойиҳалари доирасида ўтказиладиган тадбирлар, ўрганишларда бошланғич партия ташкилотининг аъзолари ўз ташаббуслари билан иштирок этиб келишмоқда. Бизнинг Вобкент туман Кенгашимизда жами 828 та партия аъзоларимиз бўлса, 21 та бошланғич партия ташкилотларимиз мавжуд. БПТ аъзоларининг ҳар бири партиянинг сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариб, мавжуд муаммолар юзасидан таклифлар беришда ҳамда ташкил этилган тадбирларда фаол иштирок этишда ўз ҳиссасини қўшиб келишмоқда. Энг муҳими, улар ўз ташаббусларини кўрсатишда доим фаол. “Vobkent Dentd Servic” клиникаси да ташкил этилган, 8 нафар партия хайрихоҳларини бирлаштирган БПТ ҳар бир ишда фаолликни қўлдан бой бермай ишлаб келмоқда. Жумладан, “Адолат – қонун устуворлигида”, “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори”, “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳалари доирасида партия аъзолари, депутатлар билан бирга учрашувлар ташкил этиб, фуқароларнинг сиёсий билимларини бойитишда, тозалик йўлида жалб этган ҳолда танловларнинг намунали ўтказилишида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Хуршидбек Омонов, БПТ раиси, “Vobkent Dentd Servic” клиникаси бош шифокори:

— Партияга аъзо бўлиш аввало, сиёсий билимларимизни шакллантирди. Жамиятда доим фаол бўлишимизда туртки берди. Партия ходимларининг ташаббуслари билан ташкил этиладиган ҳар бир тадбирда партиянинг аъзоси сифатида иштирок этишимиз биз учун жуда катта имконият. Айниқса, фуқаролар билан олиб бориладиган мулоқотларда муаммоларнинг ечимини топилишида кўмаклашишимиз бизга ташаббускорликни ўргатди.

Бугунги кунда ушбу БПТ аъзолари тумандаги 131 мингта аҳолига хизмат қилиб келишмоқда. Уларда имтиёзларнинг мавжудлиги энг қувонарли ва фуқаролар учун жуда катта имкониятдир.

Жумладан, ҳар бир байрам кунлари акция ташкил этилиб, туман аҳолисига 30 фоизгача чегирмалар қилинмоқда. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари эса бепул даволаниш имкониятига эга.

Президентимиз томонидан тиббиёт соҳасига жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Қарор ва фармонлар қабул қилинмоқда. Айни мана шу ҳужжатларда берилган вазифаларни  амалга ошириш мақсадида Германиянинг “VIKO” компанияси билан ҳамкорликда клиника замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Даволанувчилар учун барча қулайликлар яратилди.

Бошланғич партия ташкилотлари ўз ташаббусини кўрсатса, албатта, партия хайрихоҳларининг сони ҳам ўз ўзидан ошади. Бу эса улар учун жуда катта имкониятдир.

Маҳбуба РЎЗИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Вобкент туман Кенгаши раиси

БПТда имтиёзлар was last modified: Апрель 2nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »