Буюк юртнинг фарзандиман

17 Апрель, 09:40 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 77 марта кўрилди • Комментариев к записи Буюк юртнинг фарзандиман нет

Бугунги глобаллашув жараёнларида, олий таълим муассасалари талаба-ёшларига чуқур билим бериш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, қалбларида истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик туйғуларини шакллантириш долзарб аҳамиятга эга. Шу мақсадда мамлакатимизда биз ёшларнинг таълим олишимиз, айниқса ўз истеъдодларимизни намоён этишимиз ва изланишимиз учун зарур шараоитлар яратилган. Маълумки, юртимиздаги талаба ёшларга тақдим этилаётган имкониятлар ижобий натижаларга эришишимизни таъминлаб, катта ютуқлар томон йўл очмоқда. Айниқса, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари билан олиб борилаётган ишларда ўз аксини топмоқда.

2017 йилнинг 30 июнь куни Муҳтарам Президентимиз Симпозиюмлар саройида Ўзбекистон ёшлари билан очиқ мулоқат ўтказди. Унда Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз ёшларига қарата билдирган ишонч ва қаттияти, ғайрат ва шижоати, юксак келажакка интилишимизга туртки бўладиган ҳаётий фикрлари, бизларни янги марралар сари руҳлантирди. Айниқса, ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган, фанларни 86 % ва ундан юқори кўрсаткичда ўзлаштирган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида тўлов-контракт маблағининг 35% миқдори тўлаб берилиши ҳақидаги янгиликни ешитиб ғоят қувондим. Чунки бир йил таълимда тахсил олишим учун 6 650 000 сўм тўлов-контракт маблағини тўлаймиз. Бу бир оила учун катта маблағдир.

Мана орадан бир неча ойлар ўтиб, юқорида таъкидланган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини берди. Мен таҳсил олаётган Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университетида иқтидорли ёшлар жуда кўп. Улар ҳамиша яратилган барча имкониятлардан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилишади. Ёшлар иттифоқининг 35 %лик моддий қўллаб-қувватлаш лойиҳасига университетимиздан 50 нафар талаба тавсия этилган эди. Бир неча кун олдин тавсия этилган талабаларнинг шартнома тўлов-миқдори қоплаб берилгани ҳақида хўш хабар эшитдим. Ҳамма ёшлар қувончда, ҳаёжонда. Уларнинг қалбларида шукроналик ва миннатдорчилик акс этган туйғулар жўш ўрмоқда. Дарҳақиқат, Ватан бизга шунча эътибор қаратиб, Президентимиз имкониятлар эшигини очмоқда. Бу эса баркамол, ижодий таффакурга эга, етук мутахассис кадр бўлиб етишишларимиз учун тақдим этилаётган улкан имкониятдир. Бизнинг вазифамиз елкамиздаги катта маъсулиятни чуқур англаб, оқлашдан иборат. Зеро, келажак – ёшлар қўлида.

Қонысбай ҚДЫРБАЕВ,

Ўзбекистон Адолат СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши қошидаги

Ёш адолатчилар қаноти фаоли,

Бердақ номидаги Қорақалпоқ

Давлат университети талабаси

 

Буюк юртнинг фарзандиман was last modified: Апрель 17th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »