Давлат мукофотларига доир тақдимнома киритишга ким ҳақли

16 Апрель, 09:04 • Ҳуқуқий маслаҳатхона, Янгиликлар • 24 марта кўрилди • Комментариев к записи Давлат мукофотларига доир тақдимнома киритишга ким ҳақли нет

«Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонун  янги таҳрирда қабул қилинди (ЎРҚ–473-сон, 11.04.2018 й.). Қонуннинг аввалги таҳрири 1995 йилдан бери амал қилаётган эди.

Ҳужжатда мавжуд бўлган орден (11) ва медаллар (4) рўйхатлари давлатимизда бериладиган барча фахрий унвонларнинг тўлиқ рўйхати (34) билан тўлдирилди. Аввалгидек олий даражадаги мукофот — «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ва Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи расмий давлат мукофотлари жумласига киради.

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир тақдимнома киритишга ваколатли субъектлар сони кўпайди. Энди Судьялар олий кенгаши, Марказий банк, Давлат хавфсизлик хизмати, Ҳисоб палатаси, Марказий сайлов комиссияси раислари ҳамда давлат (илгари – вазирлик ва идоралар) ва хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа республика муассасаларининг, ННТ (илгари – жамоат бирлашмалари) республика органларининг раҳбарлари ҳам шулар жумласига киради. Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари давлат мукофотлари билан тақдирлаш ташаббуси билан мустақил равишда чиқишга ҳақлидир.

Ўтган йили ташкил этилган Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссиянинг ваколатлари ҳам қонунда акс эттирилган.

Шунингдек, ҳужжатнинг янги таҳрири давлат мукофотларини топшириш, тақиб юриш, сақлаш ва олиб чиқиш тартибларига батафсил таъриф берилгани билан ажралиб туради.

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди ва 12.04.2018 йилда кучга кирди.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Манба: Norma.uz

Давлат мукофотларига доир тақдимнома киритишга ким ҳақли was last modified: Апрель 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »