Хоразмда “Саломатлик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида тиббий-кўриклар ташкил этилмоқда

4 Апрель, 17:28 • Аёллар қаноти, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 225 марта кўрилди • Комментариев к записи Хоразмда “Саломатлик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида тиббий-кўриклар ташкил этилмоқда нет

Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама етук ва баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш, бу борада эса хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Шу боис, юртимизда хотин-қизлар соғлиғини мустаҳкам ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилганлиги, тиббий хизмат тизимини жаҳон андозалари даражасига кўтариш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят ташкилоти ташаббуси билан жойларда фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари айни пайтда қизғин паллага кирган.

Бугун партиянинг Хоразм вилоят ташкилоти ташаббуси билан вилоят онкология диспанцери билан ҳамкорликда партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида аҳоли учун бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилиши ҳам анашу мақсадларга қаратилди.

Тиббий кўрикда партия фаоллари, вилоят анкология диспанцерининг тиббий ходимлари ҳамда Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази маммологи бўлими илмий раҳбари, тиббиёт фанлар доктори Лола Алимхаджаева, Онкогенекология бўлими илмий раҳбари тиббиёт фанлар доктори Нозима Умарова ва бошқа тажрибали мутахассислар иштирок этишди ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатишди.

Шунингдек, фуқароларга соғлом турмуш тарзи, ўзи ва яқинларининг саломатлигига эътиборли бўлиш, соғлом умр кўришлари бўйича маслаҳатлар беришди.

Мунаввар Машарипова,  Урганч шаҳар “Юқори боғ” маҳалласи фуқароси:

– Бугунки тиббий кўрикни ташкил этилганлиги аҳоли, айниқса, хотин-қизлар орасида онкологик касалликларнинг олдини олиш ва узоқ умр кўриши учун аҳамиятли бўлди. Иш ва ҳаёт ташвишлари билан чалғиб, вақтида тиббий кўрикдан ўтишимиз учун эътибор қаратмас эдик. Тиббий-кўрик давомида мутахассислар томонидан керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди. Онкологик касалликларни олдини олишга қаратилган маълумотларга эга бўлдик. Ҳар олти ойдан тиббий кўрикдан ўтиш саломатлигимиз учун жуда муҳим эканини чуқурроқ тушиниб етдик. Ташкилотчилардан миннатдормиз.

Лола Алимходжаева, Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази маммология бўлими раҳбари:

Аҳоли орасида онкологик касалликларни, айниқса, хотин-қизлар орасида кўкрак сут бези саратонининг  кўпайиб бораётгани энг долзарб муаммога айланган. Шу боис, бу борада аҳоли орасида онкологик касалликларни олдини олишга қаратиган тарғибот ишларини мунтазам ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Партиянинг лойиҳаси доирасида ташкил этилган тиббий кўрик фуқароларни тиббий саводхонлигини ошириши билан бирга қанчадан-қанча онкологик касалликларни олди олинишида хизмат қилди. Келгусида ҳамкорликда бу каби тиббий кўрикларни кўпроқ ўтказишга келишдик. Жамоамиз номидан “Адолат” социал-демократик партиясига  миннатдорчилик билдирамиз.

Тиббий кўрик давомида фуқаролар ўзлари қизиққан саволларга жавоблар, саломатлиги тўғрисидаги муаммоларга тегишли кўрсатмалар олишди.

Замира, АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Хоразмда “Саломатлик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида тиббий-кўриклар ташкил этилмоқда was last modified: Апрель 4th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »