Инновацион тараққиёт – ёрқин келажак сари

16 Апрель, 14:51 • Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 191 марта кўрилди • Комментариев к записи Инновацион тараққиёт – ёрқин келажак сари нет

Буюк келажак сари интилган, эртанги нурли келажагини ўйлаган ҳар қандай давлат, миллат борки илм – фанни тараққий эттиришга, унинг ишлаб чиқариш билан узвийлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан бўлиб ўтган мулоқотда бугунги тезкор давр барча соҳалар қатори илм-фанни янги босқичга кўтаришни, олимлар ва ёш иқтидор эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолишини таъкидлаб ўтган эди. Бугун мамлакатимизда шу асосида олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, илм-фан эгаларини моддий рағбатлантириш бўйича жорий этилган механизмлар ушбу соҳанинг самарадорлиги ошишига хизмат қилмоқда.

Самарқанд таянч тиббиёт коллежида вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси, Самарқанд таянч тиббёт коллежи, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисга Мурожаатномаси, “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастури ижросини таъминлаш, ўқувчи ёшлар ҳамда педагогларнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятининг истиқболли ютуқларини тарғиб қилиш ва жорий этишнинг самарали механизмини яратиш, таълим муассасаларида инновацияларни, шу жумладан ўқитишнинг замонавий, интерактив ва ижодий услубларини жорий этиш орқали тарғиб қилишга кўмаклашиш, рақамли технологияларни рағбатлантиришни йўлга қўйиш, шунингдек, истиқболли фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда новаторлик ғояларини ишлаб чиқишни қўллаб қувватлаш, кўргазма тадбирларини ташкил қилишни таъминлаш, ижодкор ўқитувчи ва иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, улар ўртасида ижодий муҳитни шакллантириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида “Инновация — 2018” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Танлов иштирокчилари “Энг яхши инновацион ихтиро”, “Энг яхши инновацион стенд”, “Энг яхши инновацион макет” номинациялари биринчилиги учун беллашдилар. Иштирокчиларнинг ишларини  ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасидан, тиббиёт олийгоҳидан ва Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгашидан ташриф буюрган ҳакамлар ҳайъати баҳолашди.

“Энг яхши инновацион ихтиро” номинацияси бўйича Болаларда ҳамширалик парвариши кафедраси томонидан тайёрланган “Инновацион қўғирчоқ” номли ихтиро ғолиб деб топилиб, ARTEL телевизори билан тақдирландилар.

“Энг яхши инновацион стенд” номинацияси бўйича Жамоада ҳамширалик парвариши кафедрасининг “Патронаж сумкасини йиғинг” номли электрон стендига тенг келадигани топилмади ва кафедра аъзолари НОУТБУК билан тақдирландилар.

“Энг яхши инновацион макет” номинацияси бўйича Стоматологияга оид фанлар кафедраси томонидан яратилган “Инновацион муляж” биринчи ўринга лойиқ деб топилди ва кафедра аъзолари планшет соҳиби бўлдилар.

2-3-ўрин ҳамда рағбатлантирувчи номинациялар соҳибларига энг кам иш ҳақининг беш баробари, тўрт баробари ва уч баробари шаклида пул мукофотлари ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва сертификати топширилди.

Таъкидлаш жоизки, бундай тадбирлар ёш иқтидор эгалари, ёш олимларни илм-фанга кенг жалб этиш ва улар меҳнатини муносиб рағбатлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Зеро, илм-фан тараққиёти юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилади.

Азиз БУРИБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Инновацион тараққиёт – ёрқин келажак сари was last modified: Апрель 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »