Кегайлида фаол БПТ етакчилари рағбатлантирилди

30 Апрель, 14:18 • БПТ, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 58 марта кўрилди • Комментариев к записи Кегайлида фаол БПТ етакчилари рағбатлантирилди нет

Ҳар бир сиёсий партиянинг таянчи бу бошланғич ташкилотидир. Айниқса, аҳоли ўртасида доимий ишлайдиган, унинг муаммоларини ўрганиб, таклифларини юқори партия ташкилотлари ва депутатларга етказадиган асосий бўғин сифатида бошланғич ташкилотнинг аҳамияти катта. Шу боисдан Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгашида ҳам бошланғич ташкилотларнинг фаолиятини янада жонлантириш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон «Адолат» СДП Кегайли туман Кенгаши томонидан БПТ раислари ва аъзолари учун «Бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришнинг муҳим масалалари» мавзусида сиёсий ўқув ташкил этилди. Партия уставида БПТнинг умумий йиғилишини ўтказиш тартиби, расмий ҳужжатлари ва баёнига бағишланган мазкур сиёсий ўқув «Нурли бўстон» МФЙ ҳудудидаги Кегайли турмуш хизматини кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ўтказилди. Унда партиянинг БПТ етакчилари ва аъзолари иштирок этишди. Иштирокчиларга кун тартибидаги масала бўйича Ўзбекистон «Адолат» СДП Кегайли туман Кенгаши томонидан маълумотлар берилди.

Генжебай Кайпов,  Ўзбекистон «Адолат» СДП Кегайли туман Кенгаши раиси;

Ҳар ойнинг тўртинчи жума кунида бошланғич партия ташкилотларимизда сиёсий ўқувлар ўтказилади. Ўтган вақт мобайнида мазкур семинарларда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз бераётган муҳим воқеалар, партиямизнинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар, «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури ижроси, хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоялаш мавзулари кенг муҳокама қилинди. Бугунги сиёсий ўқувда партиянинг фаол БПТ раислари ва аъзоларини туман Кенгашимиз томонидан тайёрланган ҳурмат ёрлиқлари рағбатлантирдик.

Сиёсий ўқув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши

Матбуот котиби

Кегайлида фаол БПТ етакчилари рағбатлантирилди was last modified: Апрель 30th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »