Китобхонлик – юксак маънавият белгиси

17 Апрель, 09:54 • Жиззах вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 25 марта кўрилди • Комментариев к записи Китобхонлик – юксак маънавият белгиси нет

Китоб мутолаасига ҳавас аввало, оиладан бошланиши, ота-оналар фарзандларида китоб ўқишга меҳр уйғотиши учун ўзлари китобхон бўлишлари лозим. Юртбошимиз саккизинчи мўжиза сифатида эътироф этган китоб инсон қалбининг чинакам ҳамроҳи, ақл ва фикр қайроғидир. Юртимизда китобхонлик йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар нафақат мамлакатимиз, мусулмон дунёсида, балки хориж давлатларининг ҳам эътирофига сазовор бўлмоқда. Президентимиз такрор ва такрор тилга олаётган бир нарса – алломаларимиз асарларини ўрганиш ва уларни тарғиб қилиш жаҳон аҳамиятига молик масаладир. Шундай экан мамлакатимизда китобхонликни тарғиб қилиш ҳар биримизнинг олдимизда турган долзарб вазифаларимиздан биридир. Шуни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Ш.Рашидов тумани халқ таълими бўлимига қарашли 11-умумтаълим мактабида “Китобхонлик — маънавият сарчашмасидир!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ш.Соатова Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши
бош мутахассиси

— Тадбирда номойиш этилган асарларнинг ҳар бири алоҳида хазина бўлиб, кўплаб ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий масалаларга бағишланган. Демак, уларни ўрганиш, илмий муомалага киритиш ҳозирда долзарблик касб этмоқда. Улардан халқимиз, айниқса, ёшларимизни хабардор қилиб боришимиз зарур.

Тадбирда иштирок этган ҳар бир ўқувчи ўзининг китобхонлик маҳоратини намоён этиши билан биргаликда ўзларининг актёрлик маҳоратини ҳам аъло даражада кўрсатиб беришди. Мактабнинг 8 синф ўқувчилари томонидан буюк бобокалонимиз Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги муносабати билан намойиш этилган саҳна кўриниши томошабинлар эътиборини ўзига жалб этди.

Ҳар қандай бузғунчи куч ва ҳуружни юксак маънавият орқали енгиш мумкин. Шу маънода китобхонлик бугун барчамиз учун ҳаётий заруратга айланмоғи керак, – дейди мактаб директори Ҳосият Жўраева.

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ўқувчилар “Энг фаол китобхон ўқувчи”, “Тариғиботчи китобхон ўқувчи”, “Китоб марафонида энг фаол қатнашган синф” номинациялари ҳамда партия томонидан турли хил китоблар жамланмаси билан тақдирланишди.

Шахноза СОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

Китобхонлик – юксак маънавият белгиси was last modified: Апрель 17th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »