Лойиҳа доирасида муаммо ва таклифлар ўрганилмоқда

17 Апрель, 12:39 • Қорақалпоғистон Республикаси, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 26 марта кўрилди • Комментариев к записи Лойиҳа доирасида муаммо ва таклифлар ўрганилмоқда нет

Мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг бирламчи ва энг асосий бўғини ҳисобланади. Жажжи ўғил-қизларимизнинг келажакда етук ва баркамол инсонлар бўлиб етишишида боғчаларнинг ўрни ва у ерда оладиган таълим-тарбиянинг аҳамияти каттадир. Шу боисдан, юртимизда мактабгача таълим соҳасида ҳар жиҳатдан замонавий тизим яратилмоқда. Эртамиз эгалари бўлган барча болаларни мактабгача таълимга тўлиқ қамраб олиш учун энг аввало ҳудудимиздаги мавжуд мактабгача таълим муассасалар фаолияти ўрганилиб, мавжуд муаммолар бартараф этилиши зарур.

Мазкур масала юзасидан Партиянинг Қонликўл туман Кенгаши ходимлари ва депутатларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида ҳудуддаги МТМлар фаолияти ва кадрлар салоҳияти билан танишиб, ўрганиш ишларини олиб боришди.

Бугунги кунда Қонликўл туманида 11 та МТМлари мавжуд бўлиб, партиянинг Қонликўл туман Кенгаши томонидан 7 киши таркибида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари ушбу таълим муассасаларидаги шароитларни ўрганиб чиқишди.

Ўрганишлар давомида қўйидаги муаммо ва камчиликлар аниқланди:

Тумандаги 11 та Мактабгача таълим муассасаларида ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрлари буйича «Банк», «Почта», «Ферма», «Ателье» «Орасталик бурчаги» ўйин марказлари умуман мавжуд эмас.

Шунингдек, мазкур тумандаги барча мактабгача таълим муассасалари логопед мутахассиси билан таьминланмаган. МТМларидаги психолог ходимларнинг ишлари қониқарсиз даражада.

Тумандаги 1-сонли ва 8-сонли (филиали) МТМларидаги тарбияланувчилар бир хонанинг ўзида ухлайди, овқатланади ва ўйнайди. Бундан ташқари овқатланадиган идишлар ва айрим ўйин марказлари ҳам шу хонанинг ўзида жойлашганлиги аниқланди.

Ўрганишлар давомида мактабгача таълим муассасалари ходимлари қуйидаги таклифларни билдиришди:

Мактабгача таълим муассасаларига тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини битта ўриндан етказиб берувчи марказ очилишини ва масофаларни ҳисобга олган ҳолда марказ филиаларини ташкил қилиш.

Методик қўлланмаларни ва «Болажон» таянч дастурини Қорақалпоғистон ҳудуди учун  мослаштириш;

Ўрганишлар давомида муаммоларнинг олдини олиш юзасидан соҳа ходимларига тегишли йўл-йўриқлар ва таклифлар берилди ва мавжуд муаммоларни тўлиқ бартараф этиш чоралари белгилаб олинди. Яъни, Халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссиясига тегишли ҳужжатлар тақдим қилинмоқда.

Заўреш ЮСУПОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қонликўл туман Кенгаши раиси

Лойиҳа доирасида муаммо ва таклифлар ўрганилмоқда was last modified: Апрель 17th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »