Меҳнат – меҳнатнинг таги роҳат, деб шунга айтишса керак…

16 Апрель, 10:55 • Бухоро вилояти, Янгиликлар • 24 марта кўрилди • Комментариев к записи Меҳнат – меҳнатнинг таги роҳат, деб шунга айтишса керак… нет

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18-мартдаги “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят ҳокимининг 2018 йил 25 мартдаги 177-сонли қарори тасдиқланган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ жойларда бўлиб, аҳоли шахсий ва дала томорқаларидан янада самарали фойдаланишга қаратилган тадбирларни кенг оммалаштириш, шахсий ва дала томорқаларга уруғлик, минерал ўғитлар, кўчатлар ва бошқа зарурий воситаларни, уйда парвариш қилинадиган жониворларни сотиб  олиш жойлари, бериладиган банк кредитлари ҳақида тушунтириш ишларининг олиб борилишини кенг йўлга қўйиш сингари топширилган вазифаларни амалга ошириб келишмоқда. Жумладан, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлари Отабек Мухторов ва Ориф Эгамовлар “Отбозор” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар хонадонида бўлиб, шахсий ва дала томорқаларидан қай тартибда фойдаланиш йўллари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб боришди. Ҳар бир хонадонда бўлиб, ўз шахсий дала томорқасидан фойдаланмай келаётган фуқароларга банк кредитларини олиш йўллари борасида ҳам таъкидлаб ўтишди.

Жума Якубов, “Аюбча” қишлоғида яшовчи фуқаро:

— 25 сотих ер майдонида сабзавот маҳсулотларини экканмиз. Унумли фойдаланиб келяпмиз. Меҳнатимиз ўз самарасини бермоқда. Халқимиз жуда хурсанд. Даромадимиз ҳам яхши. Маҳнат – меҳнатнинг таги роҳат, деб шунга айтишса керак.

“Рухшобод” қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Баҳодир Ғайбуллаевнинг хонадонида бўлган ишчи гуруҳ унинг 6 сотихли ер майдонининг атиги 2 сотихидан фойдаланиб келаётганлигининг гувоҳи бўлишди. Бу борада ўз таклиф ва тавсияларини билдиришди. Шунингдек, ҳар бир фуқарога ер майдонидан самарали фойдаланиш йўллари ҳамда даромадга эришиб келаётган фуқароларни ҳам намуна қилиб кўрсатиш баробарида, мавжуд муаммоларининг олдини олиниши ҳақида ўз фикрларини айтишди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Меҳнат – меҳнатнинг таги роҳат, деб шунга айтишса керак… was last modified: Апрель 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »