Мўйноқда сессияга масала киритилди

21 Апрель, 14:57 • Қорақалпоғистон Республикаси, Партия лойиҳаси, Сессия, Янгиликлар • 160 марта кўрилди • Комментариев к записи Мўйноқда сессияга масала киритилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ишлаб чиқилган “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида бизнинг Мўйноқ туман Кенгашимизда ҳам кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, партиямизнинг Мўйноқ туман Кенгаши томонидан тузилган 7 киши таркибидаги ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда Мўйноқ туманидаги МТМларидаги шароитлар ва кадрлар салоҳиятини ўрганиб чиқдик.  Биз қуйида олиб борган ўрганиш ишларига тўхталиб ўтмоқчимиз.

Бугунги кунда туманимизда 3-7 ёшгача бўлган болалар сони 3070 нафарни ташкил килади, мавжуд МТМларида жами 47 та гуруҳ бўлиб, унда 877 нафар тарбияланўвчилар таълим тарбия олмокда. Шундан 11 та мактабгача таълим муассасасида қисқа муддатли гуруҳлар ҳам ташкил килинган, бу гуруҳларда жами 239 нафар бола қамраб олинган. Шунингдек, ҳозирги кунда Мўйнок туман мактабгача таълим бўлими тасарруфида 7 та давлат мактабгача таълим муассасалари ва 4 та филиал фаолият кўрсатаётган бўлиб, МТМлари кесимида жами қуввати 725 ўринни ташкил этади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йил декабрь ойида Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида 2018 йилни Қорақалпоғистонда “Мактабгача таълим йили” деб белгилаш ташаббусини илгари сурган эди. Шу муносабат билан жорий йилда Мўйноқ туманида давлат хусусий шериклик асосида 10 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил қилинмоқда. Шулардан 7 таси  янгидан ер ажратиб бериш ҳисобидан, 3 таси бўш турган мавжуд биноларда ташкил қилиш эвазига фойдаланишга топширилади. 2018 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган нодавлат таълим муассасалари 375 ўринга мўлжалланган.

Ўрганишлар давомида аниқланган камчилик ва муаммоларни тўлиқ бартараф этиш учун Халқ депутатлари Мўйноқ тумани Кенгашининг 28-сессияси мажлиси кун тартибига масала киритилиб муҳокама қилинди.

Сессия муҳокамасида туманда давлат хусусий шериклик асосида ташкил қилиниши режалаштирилаётган 10 та мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлаши учун ер ажратиш, банк кредитлари билан таъминлаш ва қурилиш ишларини сифатли амалга оширишни мунтазам равишда назорат қилиш, боғча тарбияланувчиларининг рационал ва белгиланган нормалар асосида тўғри овқатланишини таъминлаш учун муносиб шароитлар яратиш, кўнгил очар ва таълим берувчи машғулотлар ташкил этииш,  каби бир қатор масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Альбина ИНИЯТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Мўйноқ тумани Кенгаши раиси

 

Мўйноқда сессияга масала киритилди was last modified: Апрель 21st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »