Нафақат Гулистон шаҳри, балки вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари ўзгача қиёфага эга бўлади

16 Апрель, 17:33 • Муносабат, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 197 марта кўрилди • Комментариев к записи Нафақат Гулистон шаҳри, балки вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари ўзгача қиёфага эга бўлади нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи барча сирдарёликлар сингари мени ҳам беҳад қувонтирди. Президентимиз ўтган йил 17 май куни вилоятга ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёни билан танишган эди. Ўтган вақт мобайнида вилоятда улкан ишлар амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари бу галги ташрифи давомида вилоятни янада ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳаларнинг амалга оширилиши, берилган топшириқлар ижроси билан танишди.

Юртбошимиз вилоятимизга ташрифи мобайнида М-34 “Тошкент – Душанбе” автомобиль йўлининг 117-146 километридаги Тошкент кўчасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишиш чоғида ушбу йўлнинг икки километрида намуна сифатида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилганлиги, махсус пиёдалар йўлакчаси, аҳолининг велосипедда ҳаракатланиши учун алоҳида йўлак ташкил этилганлиги ҳамда замонавий энергия тежамкор кўча ёритгичлари ўрнатилиб, кўчанинг икки томонида манзарали дарахт кўчатлари экилганлигига гувоҳ бўлдилар.

Йўл олти поласали бўлиб, атрофида вокзал, автобус бекатлари, масжид, сайёҳлик маркази, маданият ва маиший хизмат кўрсатиш маркази, бозор, диагностика маркази каби ижтимоий соҳа объектлари барпо этилиб, мазкур кўча 2018 — 2019 йилларда қурилиб, фойдаланишга топширилиши таъкидланди. Шу ўринда айтиб ўтишим керакки, бу белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилиб бўлинганидан сўнг қанчадан — қанча иш ўринлари пайдо бўлишига олиб келади ва бу ҳам халқимизнинг фаровонлигига хизмат қилади.

Танишиш чоғида юртбошимиз йўл бўйидаги инфратузилма объектлари қурилишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги, уларнинг бир — бирига ҳамоҳанг бўлиши, умумий концепция касб этиши мақсадга мувофиқ бўлиши, йўл қурилишида шошма-шошарлик қилиш керак эмаслиги, бу борада сифат асосий кўрсаткич бўлиши кераклиги ҳақида таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, Президентимиз йўл бўйидаги темир тўсиқлар йўловчиларга ҳалақит бермаслиги лозимлигини ҳам таъкидладилар.

Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, пиёда ва ҳайдовчиларга қулай шарт — шароитлар яратилиши, шунингдек, келгусида шаҳарнинг замонавий архитектуравий қиёфаси талабларига асосан Тошкент кўчаси мисолида вилоятнинг барча кўчалари шу асосда қайта таъмирланадиган бўлди.

Партия вилоят Кенгаши раҳбари ва депутат сифатида айтиб ўтишим керакки, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида халқ билан юзма – юзма мулоқот ташкил этилиб, улар дардини тингланади. Муаммолари ўрганилиб, уларга ечим топишга катта эътибор қаратилади. Мулоқот давомида энг кўп кўтарилган муаммолар ҳам айнан ички йўллар билан боғлиқ бўларди.

Тошкент кўчаси мисолида вилоятнинг барча кўчалари шу асосда қайта таъмирланиши эса нафақат Гулистон шаҳри, балки вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари ўзгача қиёфага эга бўлиб, халқимизга олам – олам қувонч олиб келишига аминман.

Дилшунос АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши раиси

Нафақат Гулистон шаҳри, балки вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари ўзгача қиёфага эга бўлади was last modified: Апрель 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »