Обод манзиллар сари

4 Апрель, 18:04 • Муносабат, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 112 марта кўрилди • Комментариев к записи Обод манзиллар сари нет

Юрт ободлиги ва халқ фаровонлиги йўлида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган “Обод қишлоқ” дастури тўғрисидаги Фармони одамлар орзу-истакларининг рўёби бўлди. Президент ғояси билан мамлакат тарихида “Обод қишлоқ” дастурини амалга оширилиши натижасида чекка-чекка қишлоқларимиз янгича қиёфага кириши шубҳасиздир. Лойиҳанинг бош мақсади ҳам қишлоқлар кўринишини, шароитларини тубдан ўзгартиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Дастурга кўра, таъмирталаб уйларда яшовчи оилалар рўйхати тузилиб, уларнинг уйлари таъмирлаб берилиши фуқароларга яратилган қулайликнинг яна бир намунасидир. Инсоннинг ҳаётга бўлган қарашларини ўзгартирадиган, оиласи билан бахтли ҳис қилишига асос бўладиган муҳим омил бу, кўркам  уй-жойга эга бўлишида десам, муболаға бўлмайди. Айниқса, қишлоқларимизда ўта таъмирталаб уй-жойини таъмирлаш учун имкони йўқ оилаларнинг ҳаётига мазмун олиб киришда ушбу дастур ғоятда ўринлидир.

Лойиҳада амалда қонунчилик билан белгиланган қурилиш нормалари ва санитария талабларига жавоб бермайдиган, таъмирталаб уйларга эътибор қаратилиши, жамоатчилик ва ёшлар билан биргаликда чекка ҳудудларда ободонлаштириш, ҳашар ишларини ташкил қилишга эътибор қаратилгани мазкур дастурнинг босқичма-босқич амалга оширилишидан далолат беради. “Обод қишлоқ” дастури доирасида туманлар марказларидан қишлоқларгача бўлган ички йўлларга асфалът ётқизилиши, пиёдалар йўлаклари ажратилиши нафақат одамларга қулайлик яратади балки обод масканларга айланишига ҳам катта замин яратади, деб ўйлайман.

Мазкур дастурга киритилган қишлоқ аҳоли пунктларида мавжуд кўп хонадонли уй-жой фондини яхшилаш, умумфойдаланув қисмлари ва майдонларини (фасад, подъезд, зина майдонлари, том, ертўла, тротуар, болалар майдончалари) таъмирлаш, маиший инфратузилма объектларини (ташқи санитария тармоқлари, тандирхона) жойлаштириш ҳамда атроф-ҳудудини тартибга келтириш бўйича намунавий талабларни (эскиз лойиҳасини) ишлаб чиқиб, ишларни шу асосда амалга ошириш белгиланганлиги билан аҳамиятлидир.

Айниқса, ҳар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари учун алоҳида ташкилотлар бириктирилгани, улар томонидан кўп хонадонли уйларни яхшилаш, ташқи қиёфасини тартибга келтириш, умумфойдаланув қисмлари ва майдонларини таъмирлаш, маиший инфратузилма объектларини жойлаштириш ҳамда атроф ҳудудини ободонлаштириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилиши белгилаб берилгани ҳам бу борадаги ислоҳотларнинг бардавомлигини кўрсатиб беради. Сўнгги йилларда вилоят ва туманлар марказларида ободонлаштириш ва марказий кўчаларнинг меъморий қиёфасини янгилаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилаётгани барчамизга маълум. Албатта, бу борада  халқ манфаати, обод манзиллар сари юртимизда дадил қадамлар ташланаётгани қувонарли ҳолдир.

Неча йиллардан буён, қишлоқ ҳудудларида электр тармоқларидаги узилишлар, суюлтирилган газ баллонларининг етишмаслиги, ичимлик сувининг танқислиги юзасидан тушаётган кўплаб эътирозлар ҳеч кимга сир эмас. Бундай ҳолатлар мазкур ҳудудларда яшаётган аҳолини қониқтирмаслиги шубҳасиз. “Обод қишлоқ” дастурининг бош мақсади ҳам қишлоқлар турмуш тарзини янада яхшилаш, одамларга қулай шароит яратишдир. Дастурда айниқса, 127143 та уй-жойни таъмирлаш, уларнинг ташқи кўриниши, ён-атрофни ободонлаштириш ишлари алоҳида ўрин эгаллаганидан ҳам ўта муҳим жараён деб, ўйлайман.

Айтиш жоизки, ушбу дастурнинг қабул қилиниши ва амалиётга кенг татбиқ этилиши қишлоқ ҳудудларини ободонлаштириш, барча ҳудудларда  бунёдкорлик ишларини бажариш орқали аҳоли учун муносиб шароитлар яратиш ва уларнинг турмуш маданиятини  юксалтиришда муҳим кўприк вазифасини ўтайди деб, ҳисоблайман.

Зиёвуддин ИСЛОМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Халқ депутатлари Тошкент вилояти

Кенгаши депутати

Обод манзиллар сари was last modified: Апрель 4th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »