Очиқ мулоқот: Жиззахда Анорбоева Фарангизга иш ўрганиш учун умумтаълим мактабига йўлланма берилди

21 Апрель, 16:08 • Жиззах вилояти, Янгиликлар • 152 марта кўрилди • Комментариев к записи Очиқ мулоқот: Жиззахда Анорбоева Фарангизга иш ўрганиш учун умумтаълим мактабига йўлланма берилди нет

Мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожланиши, аввало халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилаш билан боғлиқ. Бу борада халқ дардини эшитиш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар, партия гуруҳлари томонидан юртимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган очиқ мулоқотлар аҳолини ўйлантириб келаётган долзарб ҳаётий масалаларни чуқур ўрганиш ва ҳал этишга яқиндан ёрдам бермоқда.

Партия дастурий мақсадлари, сайловолди платформасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар, қонунлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жойлардаги ижросини таъминлашда фаоллик кўрсатиш, тегишли корхона, ташкилот ва мансабдор шахсларга фуқаролар манфаатларини ҳимоялаш юзасидан депутатлик сўровлари билан чиқиш, уларнинг ҳисоботини эшитиш энг муҳим вазифа саналади.

Партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлар ҳам аҳоли билан мулоқот қилиб, жойлардаги кўплаб муаммоларни бартараф этиш мақсадида А.Навоий МФЙда бўлишди.

Партиянинг Жиззах шаҳар Кенгаши раиси в.б Ў.Қурбонов, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати О.Нишонова, партиянинг “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси Д.Ҳакимова, “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши раиси Ш.Эргашев ҳамда А.Навоий МФЙ маслаҳатчиларидан иборат ишчи гуруҳ аҳоли билан яккама-якка очиқ мулоқот давомида маҳалладаги аҳолининг турмуш тарзи билан танишиб, ҳар бир хонадоннинг ижтимоий-маънавий муҳити, камчилик ва муаммоларини атрофлича ўрганиб чиқишди. Ўрганишлар жараёнида маҳалланинг Лолазор кўчаси 3-уйда истиқомат қилувчи Анорбоева Фарангиз ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Фуқаронинг мурожаатига асосан Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати О.Нишонова шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилди. Мазкур мурожаат асосида шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Шерзод Муродов фуқаро Анорбоева Фарангизни мавжуд бўш иш ўринлари рўйхати билан таништирди. Анорбоева Фарангизга иш ўрганиш учун маҳалла ҳудудидаги 3-умумтаълим мактабига йўлланма берилди.

— Аҳоли билан мулоқотлар чоғида кўчаларга тунги чироқлар ўрнатиш, ички йўлларни созлаш, спорт майдончалари барпо этиш каби масалалар кўтарилмоқда, беморлар ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролардан турли масалаларда мурожаат бўлмоқда. Уларга мутасадди ташкилот ва ҳомийлар кўмагида ечим топилмоқда, — дейди партиянинг Жиззах шаҳар Кенгаши раиси в.б Ўктам Қурбонов. — Амалий мулоқотларни мунтазам ташкил этиш, аҳоли мурожаатларини ҳал этишга кўмаклашиш, уларнинг талаби ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда иш олиб бориш, амалий ёрдам кўрсатиш асосий вазифамизга айланган. Бу жараёнда партиямиздан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар билан ҳамкорликда иш олиб боришга эътибор қаратяпмиз.

Партиянинг Жиззах шаҳар Кенгаши фаоллари тўй-­ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш борасида ҳам муайян саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда. Бу борада жамоатчилик назоратини ўрнатиш, оилавий тадбирларни камхарж амалга ошириш юзасидан аҳоли орасида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилаётир.

Пўлат ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Очиқ мулоқот: Жиззахда Анорбоева Фарангизга иш ўрганиш учун умумтаълим мактабига йўлланма берилди was last modified: Апрель 21st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »