Партия лойиҳаси амалда: Чимбой туманидаги барча МТМ логопед мутахассиси билан таьминланмаган

25 Апрель, 10:51 • Қорақалпоғистон Республикаси, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 67 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия лойиҳаси амалда: Чимбой туманидаги барча МТМ логопед мутахассиси билан таьминланмаган нет

Партиянинг Чимбой туман Кенгаши томонидан тузилган ичши гуруҳ аъзолари билан биргаликда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида ҳудуддаги МТМларидаги шароитлар ва кадрлар салоҳиятини ўрандик.

Ҳозирги кунда, Чимбой туман мактабгача таълим бўлими тасарруфида 25 та давлат мактабгача таълим муассасалари ва 8 та филиал фаолият кўрсатаётган бўлиб, МТМлари кесимида жами қуввати 3580 ўринни ташкил этади. 2018 йилда туманда давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат МТМ тармоғини кенгайтириш бўйича 9 та мактабгача таълим муассасалари қурилиши бошлаб юборилган.

Ўрганишлар давомида туманимизда 3-7 ёшгача бўлган болалар 9692 нафар бўлиб, уларнинг 3290 нафари мавжуд МТМга қамраб олинганлигини аниқладик. Шунингдек, тумандаги МТМда фаолият юритаётган ходимлар таркибини ўрганимизда, 25 та МТМда жами 282 нафар ишчи ходимлар мавжуд бўлиб шундан, олий маълумотли 38 нафар (13%), ўрта махсус 193 нафар 69%), номутахассис педагог ходимлар 51 нафар (18%) ҳамда техник ходимлар 385 нафарни ташкил этиши маълум бўлди.

Туманимиздаги 25 та Мактабгача таълим муассасаларида ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрлари буйича «Банк», «Почта», «Ферма», «Ателье» «Орасталик бурчаги» ўйин марказлари умуман мавжуд эмас. Бундан ташқари ҳудудимиздаги 5-16-18-19-21-23-24-19-27-сонли мактабгача таълим муассасаларида ўйинчоклар, мебель, жиҳозлар ва бошка техник воситалар етишмайди. 1-4-27-33-сонли мактабгача таълим муассасаларида эса газ ва сув йўқ. Барча мактабгача таълим муассасалари логопед мутахассиси билан таьминланмаган. МТМларидаги психолог ва омборхона мудираси ходимларнинг ишлари жумладан ойлик ва ҳафталик иш режалари қониқарсиз аҳволда. Жумладан, Тумандаги “Бахитли” КФЙ ҳудудидаги 33-сонли мактабгача таълим муассасасининг аҳволи талаб даражасида эмас, санитария-гигиена ҳолатларига риоя этилмаган. Ошхонада озиқ-овқат маҳсулотларининг заҳираси ва сақланиши салбий ҳолатларни кўрсатиб турибди. Тушликда болажонлар учун пиширилган таомлар СаНПин талаб меъёри даражасида эмас.

Мазкур салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан ишчи гуруҳ томонидан мактабгача таълим муассасаси раҳбариятига керакли таклиф ва зарур кўрсатмалар берилди.

Ханазат СУЛАЙМАНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Чимбой туман Кенгаши раиси

Партия лойиҳаси амалда: Чимбой туманидаги барча МТМ логопед мутахассиси билан таьминланмаган was last modified: Апрель 25th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »