Таълимга янгича ёндашув – замон талаби

21 Апрель, 14:24 • Бухоро вилояти, Ишчи гуруҳ, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 195 марта кўрилди • Комментариев к записи Таълимга янгича ёндашув – замон талаби нет

Таълим тизимини янада такомиллаштириш, янгича имкониятлар яратиш ва яратилаётган имкониятлардан унумли  фойдаланиш энг муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда барча соҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Маълумки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 сентябрда “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат билан Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Бу эса таълим тизимига бўлган эътиборнинг юксак намунасидир. Айни берилаётган эътибордан самарали фойдаланиш ҳамда кадрлар салоҳиятига юксак эътибор қаратиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида ҳудудлардаги мактабгача таълим муассасаларида ўрганишлар олиб борилмоқда. Партиянинг Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари мактабгача таълим муассасаларини ўрганишар экан, мавжуд муаммоларни ҳал этиш, ёшлар учун берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш, кадрлар салоҳиятини юксалтириш масалаларига тўхталиб ўтишди.

Партиянинг Шофиркон ва Қоракўл туман Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари ҳудудлардаги МТМларининг ижтимоий аҳволи, кадрлар салоҳияти  билан танишишди.

Жумладан, партиянинг Шофиркон туман Кенгаши тумандаги 3-, 13-, 22-, 24- каби мактабгача таълим муассасаларида бўлишди. Ушбу МТМларининг баъзилари таъмирталаб, шунингдек, кадрлар салоҳияти талаб даражасида жавоб бермайди. Хусусан, 24-мактабгача таълим муассасаси кадрлари билан суҳбат олиб борилганда уларнинг билим савияси ўртача даражада эканлиги, чет тилларини мукаммал билмасликлари ишчи гуруҳ томонидан алоҳида назоратга олинди. Шунингдек, бевосита машғулотларда иштирок этган депутатлар уларнинг қай даражада кўргазмали қуроллардан фойдаланиб келаётганлигини ҳам муҳокама қилишди. Муҳокамаларда эса мавжуд муаммоларнинг борлиги таҳлил қилинди.

Тумандаги 1-мактабгача таълим муассасаси фаолияти ҳамда кадрлар салоҳияти ўрганилда аксинча, ижобий жиҳатдан баҳо берилди. Ушбу бошланғич таълим масканида инглиз ва рус тилларидан алоҳида машғулотлар ташкил этиб келинмоқда. Машғулотларнинг ўтиш даражаси намунали, шу билан бирга технологик воситалардан ҳам фойдаланиб келинади. Бу эса ишчи гуруҳ вакилларини хурсанд қилди. Сабаби бу имкониятлардан самарали фойдаланиб келаётган кадрлар баркамол авлодни тарбиялашда ўз ҳиссасини қўшар экан, юрт равнақи кун сайин тараққийлашиб боради.

Партиянинг Қоракўл туман Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари ҳам тумандаги 1-,2-,3- мактабгача таълим муассасаларининг ижтимоий аҳволи ва кадрларнинг билим савияси билан танишишди. Тўғри, муаммолар йўқ эмас, аммо ютуқлар ҳам талайгина. Ҳар бир бошланғич таълим масканида машғулотларнинг ўтиш сифати ишчи гуруҳ томонидан кузатилар экан, айниқса, спорт машғулотларининг вақтида ўтказилиши, турли очиқ машғулотларининг ташкил этилиши ишчи гуруҳ томонидан ижобий баҳоланди.

Ходимлар машғулотлар давомида турли кўргазмали қуроллардан ҳам фойдаланиб келишмоқда. Тўғри, замонавий техника жиҳозлари билан жиҳозланмаган, аммо кадрлар салоҳияти эса талаб даражасида баҳоланди.

Ҳудудларда ўрганишларнинг олиб борилиши МТМлар фаолиятини янада ижобий томонга ўзгартиришга, кадрлар масъулиятини оширишга хизмат қилади. Бу эса баркамол ва билимли авлоднинг тарбияланишида замин яратади. Зеро, таълимга янгича ёндашувнинг ўзи замон талаби эканлигини унутмаслигимиз даркор.

Собир БОТИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Таълимга янгича ёндашув – замон талаби was last modified: Апрель 21st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »