“Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси амалда: натижа ва таҳлил

26 Апрель, 13:13 • Марказий аппарат, Семинар, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 236 марта кўрилди • Комментариев к записи “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси амалда: натижа ва таҳлил нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан Хоразм вилоятида “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” шиори остида ўтказилаётган уч кунлик кўргазмали сайёр амалий семинар доирасида 26 апрель, куннинг биринчи ярмида Хонқа туманида “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳасининг халқ фаровонлиги йўлидаги аҳамияти” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Семинар иштирокчилари дастлаб, Хонқа тумани “Баркамол авлод” ёшлар ижодиёти маркази ўқувчилари томонидан ташкил этилган кўргазма ва китоб ярмаркаси билан танишдилар.

Шундан сўнг иштирокчилар тумандаги маиший хизмат ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, эришилган амалий натижалар юзасидан ўтказилган семинарда ўзаро тажриба алмашдилар.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида кўзда тутилган мақсад-вазифалардан келиб чиқиб, 2017 йилда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси амалиётга жорий қилинган эди. Республикамизнинг барча ҳудудларида аҳоли томонидан илиқ қабул қилинган ушбу лойиҳа фуқароларда шаҳар-қишлоқларимизни тоза сақлашга бўлган дахлдорлик ҳиссини ошириш, хусусан, уларни кўнгилли равишда, ҳашар йўли билан атроф-муҳитнинг тозалигини таъминлашга сафарбар этиш, юрт ободлиги йўлида ёшларни бирлаштириш, уларнинг тарбиясида тозалик орқали тиббий маданиятни шакллантириш каби мақсадлар рўёбига хизмат қилиб келмоқда.

Лойиҳаси доирасида ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойлари ҳамда жорий йилнинг февраль-март ойларида барча ҳудудларда “Тозалик – саломатлик гарови” акцияси ташкил этилди.

Маҳаллий ҳокимликлар, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий бўлинмалари ва соғлиқни сақлаш (ДСЭНМ) органлари билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур акция доирасида аҳоли, айниқса, ёшлар орасида маиший чиқиндиларни оқава сувларга оқизиш, ахлатларни белгиланмаган жойларга ташлаш, барг-хазонларни ёқиш, дуч келган жойларга сигарет қолдиқлари, писта пўчоқлари, баклашка, сақич ёки целлофан пакетларни улоқтириш каби ҳолатларнинг салбий оқибатлари юзасидан биргина жорий йилнинг ўтган даврида 6000 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирларда халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлари, партия фаоллари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, маҳаллий ҳокимликлар, ҳудудларнинг тозалигига масъул бўлган ташкилотлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Лойиҳага асосан табиат ва атроф-муҳитган эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ва тозаликка риоя қилиш ҳамда мазкур долзарб масалани маҳаллий Кенгашлар сессиялари, доимий комиссиялари кун тартибига киритиш, муҳокама қилиш ва тегишли қарорлар қабул қилинишига эришиш вазифасини белгиланган эди. Ушбу масала бўйича 1 та вилоят, 9 та туман халқ депутатлари кенгашлари сессияларида ҳамда 4 та тумандаги доимий комиссияларда партия депутатлик гуруҳлари томонидан масалалар киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида ҳудудий Кенгашлар томонидан республика бўйича 200 га яқин “Энг тоза хонадон”, 260 га яқин “Энг тоза кўча” ва 194 та “Энг тоза маҳалла” номинациялари бўйича танлов ғолиблари аниқланди ҳамда партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Сайёр кўргазмали амалий семинарда “Тозалик йўлида билашайлик” лойиҳасини амалга оширишда партиянинг Хонқа туман Кенгаши тажрибаси тақдимоти ўтказилди. Унда тумандаги “Энг покиза хонадон”, “Энг покиза кўча”, “Энг покиза маҳалла” танлови ғолибларининг чиқишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Ўқувчи-ёшларнинг Ватан, маҳалла, тинчликни мадҳ этувчи бадиий чиқишлари эса йиғилганларга кўтаринки кайфият бахш этди.

Шунингдек, семинар иштирокчилари Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати тавсиясига асосан Хонқа тумандаги 7-сонли мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган “Адолат боғи”га ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилган ободонлаштириш ишлари, мўжаз табиат гўшасида болажонлар учун яратилган широитлар билан яқиндан тинишдилар.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

 

“Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси амалда: натижа ва таҳлил was last modified: Май 22nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »