Янги нашр этилган асарлар барча ҳудудлардаги ўқувчиларга ўз вақтида етиб боради

17 Апрель, 09:16 • Муносабат, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 186 марта кўрилди • Комментариев к записи Янги нашр этилган асарлар барча ҳудудлардаги ўқувчиларга ўз вақтида етиб боради нет

Юртимизда Давлатимиз раҳбари ташаббускорлигида амалга оширилаётган тезкор ислоҳотлар, туб ўзгаришлар халқимиз кўриб гувоҳи бўлаётганидек, ҳеч қайси соҳани четлаб ўтаётгани йўқ. Жумладан, жорий йилнинг 5 апрель куни Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор ҳам бу борада кутилган янгилик бўлди.

Қарорга кўра, Ёзувчилар уюшмаси аъзоларининг янги нашр этилган асарлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги ўқувчиларга ўз вақтида етиб боришини, уларни бюджетдан ташқари ишлаб топилган маблағлар ҳисобидан сотиб олинишини ва улар билан ахборот-ресурс марказлари, кутубхоналар, маданият саройлари, маънавият хоналарини таъминлаши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини белгилангани кўплаб ижодкорларни қувонтирди. Ўзининг машаққатлар билан яратган ижод маҳсули севимли китобхонлар ва ўқувчилар қўлига вақтида етиб бораётгани ҳар бир ёзувчини янада илҳомлантириши табиий

Шу билан бирга, қарорда келтирилган Ёзувчилар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимларига қўшимча штатлар ажратилгани, “Ижод” жамоат фондининг вилоятларда ҳудудий бўлимлари тузилиши – бу ижодкорларга берилган кўшимча куч ва катта имконият демакдир. Эндиликда қалам ахли билан мунтазам ишловчи, уларга алоҳида эътибор кўрсатувчи ходимлар кўпайгани — адабий муҳитни янада кенгайишига хизмат қилади. Айниқса, истеъдодли ижодкорларга “Ижод” жамоат фонди маблағлари ҳисобидан аниқ ижтимоий буюртмалар бериш тизимини шакллантирилиши бадиий адабиётимизни бойитиш билан бирга, ёзувчиларга имтиёзлар ажратилиши, рағбатлантирилиши, шунингдек, уларнинг ўз устида изланишлар олиб боришлари учун қулай муҳит яратилиши, буюртмалар қабул қилишда соғлом рақобат вужудга келишини таъминлайди.

Хулоса қилиб айтганда, қарорда ижодкор ёзувчилар учун белгиланган қатор янги шарт-шароитлар заминида миллий адабиётимизни тараққий этиши, фарзандларимизни етук маърифат соҳиби бўлиши, халқимиз маънавий дунёқарашини янада бойитиш каби улуғ мақсадлар режа қилингани қалбимизни ёритади.

Халқимизнинг буюк тарихидан маълумки, давлатчиликка асос солинган илк даврларданоқ юрт эгалари ўз атрофига зиё аҳлини, етук адабиёт вакилларини, шоиру фозилларни йиғиб, салтанатда йирик адабий майдон ҳосил қилишга интилганлар. Улар ихтиёрига ҳашаматли ва улкан кутубхоналар тақдим этиб, ижод қилишлари учун кенг шароит яратиб берганлар. Бунинг боиси халқнинг иродаси, кўнглидаги истаги, ҳаёт тарзи ва орзуларини ижодкорлар юқори табақага шерлари, ғазаллари, ҳажв ва ҳикоялари орқали нозик сатрлар билан етказиб бера олган. Шунинг учун халқ хануз Муҳаммад Раҳимхон Ферузшоҳ, Амир Умархон, Ҳусайн Бойқаро, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби подшоҳларни унутгани йўқ. Зеро, Беҳбудий ҳам қуйидаги нақлни бежиз келтирмаган: “Адабиёт яшаса  — миллат яшагай”.

Комила ИСРАИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Янги нашр этилган асарлар барча ҳудудлардаги ўқувчиларга ўз вақтида етиб боради was last modified: Апрель 17th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »