Янги ҳуқуқий меъёрлар тарғиб этилди

20 Апрель, 19:25 • Қорақалпоғистон Республикаси, Партия лойиҳаси, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 91 марта кўрилди • Комментариев к записи Янги ҳуқуқий меъёрлар тарғиб этилди нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг сешанба куни маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида партия фаоллари таркибидан шакллантирилган кўнгилли лекторлар томонидан сиёсий ўқувлар ўтказиб келинмоқда.

Чимбой туманидаги “Бахтли”, “Қўштерак” ҚФЙлари, “Дўстлик”, “Кончи” ва “Ипак йўли” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтган сиёсий ўқувлар иштирок этган фуқароларда қизиқиш уйғотди. Унда маърузачилар ўтган ҳафта давомида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги янгиликлар, миллий қонунчилигимиздаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар беришди.

Жумладан, тадбирлар давомида Президентимиз томонидан қабул қилинган “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишлар натижадорлиги юзасидан видеоселектор йиғилиши аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, томорқада аҳолининг меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар хусусида ҳам йиғилганларга тушунчалар берилди.

Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА,

Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши

матбуот котиби

 

Янги ҳуқуқий меъёрлар тарғиб этилди was last modified: Апрель 20th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »