Ёшлар тарбиясига эътибор, келажагимизга эътибордир

30 Апрель, 14:50 • Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 81 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшлар тарбиясига эътибор, келажагимизга эътибордир нет

Ёшлар жамиятимизнинг ҳал қилувчи кучи, эртамиз эгалари, келажак давомчилари. Бугун шу келажак, эртанги кун равнақи йўлида қўйган ҳар бир ғиштимиз келажакда фахрланишимизга арзирли бўладиган мустаҳкам бир иншоотга айланади. Барчамизга яхши маълумки, шундай эзгу мақсадларни амалга ошириш мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йўлидаги давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан этиб белгиланди.

Мамлакатимиз келажагини ҳар томонлама ўйғун ривожланган, баркамол авлод қўлида деб биладиган Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ҳам ушбу йўлда олий таълим муассасалари, касб-ҳунар таълими бошқармаси, халқ таълими бошқармаси, маҳалла хайрия жамоат фондлари ҳамкорлигида ёшларни қизиқтирадиган турли мавзуларда давра суҳбатлари, учрашувлар, кўрик-танловлар ўтказиб келмоқда.

Ўтган ҳафтада Самарқанд шаҳридаги 37-мактабининг фаоллар залида мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари иштирокида ёшларнинг сиёсий билимларини юксалтириш, жамиятнинг фаол қатламига айлантириш,  уларни ягона мақсад йўлида бирлаштириш, Ватанга бўлган муҳаббатини ошириш, демократия тамойилларига тўла мос келувчи диний ҳамда дунёвий дунёқарашини шакллантириш, уларни қизиқтириб келаётган масалалар, қонунчилик тамойиллари билан таништириш, ёшларимизни ҳар томонлама бирлаштириш, уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида “Сиёсий партия, депутат ва ёшлар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши бош мутахассисис Икром Ядгаров, партиянинг шаҳар Кенгаши раиси Элёр Улуғмуродов, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари Инобат Ҳасанова, Дилрабо Сайдуллаевалар иштирок этиб ёшларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоблар бердилар.

Дилрабо Сайдуллаева — халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати – Бугун мамалкатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бош мақсади ҳам, ҳаракатга келтирувчи кучи ҳам ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашга қаратилгани ҳеч биримизга сир эмас. Бугунги тадбирда гувоҳ бўлдикки ёшларимиз шу яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланишмоқда, уларнинг бераётган, ҳар бир саволлари, ёниб турган кўзларидаги дадиллик, шижоатни кўриб амин бўлдимки, юрт равнақи йўлида масъулиятни зиммасига олишга қодир ёшлар камол топмоқда. Биздан талаб қилинидигани эса, фарзандларимиз билан кўпроқ мулоқот қилиш, уларнинг қизиқишлари, орзу истаклари, мауммоларига бефарқ бўлмасликдир.

Дарҳақиқат, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Болаларимизни бировларнинг қўлига бериб қўймасдан, уларни ўзимиз тарбиялашимиз лозим. Бунинг учун ёшларимиз билан кўпроқ гаплашиш, уларнинг қалбига қулоқ солиш, дардини билиш, муаммоларини ечиш учун амалий кўмак беришимиз керак” деб таъкидлагани бежиз эмас. Шундай экан, бугунги кунда ёшларимизга, берилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар, эртанги кунимиз порлоқ келажаги учун қўйилаётган тамал тоши эканлигини чуқур англаган ҳолда ёшлар тақдирига ҳар биримиз масъул эканлигимизни ёдимизда чиқармайлик.

Муҳиба БАБАБЕКОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши раиси

 

 

 

Ёшлар тарбиясига эътибор, келажагимизга эътибордир was last modified: Апрель 30th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »