12 май “Ҳалқаро ҳамширалар куни”: партиядошлар ҳузурида

14 Май, 12:19 • Наманган вилояти, Янгиликлар • 649 марта кўрилди • Комментариев к записи 12 май “Ҳалқаро ҳамширалар куни”: партиядошлар ҳузурида нет

Маълумки, 2011 йилдан бошлаб 12 май мамлакатимизда  «Ҳалқаро ҳамширалар куни” сифатида кенг нишонланмоқда. Ҳар сафар мазкур байрам  Наманган вилоят кўп тармоқли болалар тиббий марказида кўтарики руҳда нишонланади. Чунки жамоада кўп йиллик меҳнат тажрибасига эга, юқори билимли ҳамшираларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилади.

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи аъзоси, шифохона бўлим мудири Иброҳимжон Абдуллаев:

 — Бизда фаолият юритаётган ҳамшираларнинг кўпчилиги шу кун талаблари даражасидаги билим, савия ва салоҳиятга, тажрибага эга. Улар орасида партиядошларимиз ҳам борлиги қувонарлидир. Бугунги кунда марказда “Адолат” СДП аъзолари сони саксон нафардан ортиқ. Уларнинг аксарияти ўрта тиббиёт ходимлари ҳисобланади. Сафдошларимиз замонавий тиббиёт асбобларидан фойдаланиш маҳоратини пухта эгаллаганлар, мураккаб операцияларда  ҳам иштирок этадилар, бемор болаларга юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатишни  ўзларининг асосий вазифалари деб биладилар. Партиядошларимизнинг жамоат ишларидаги фаоллиги ҳам диққатга сазовордир.

Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан шифохонага ”Адолат” социал-демократик партиясининг бир гуруҳ фаоллари ташриф буюрдилар. Улар орасида вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Баҳодир Болтабоев, Наманган шаҳар кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Ойлархон Дхунова, “Ёш адолатчилар” вилоят кенгаши фаоли Акбар Мансуров ва бошқалар бор эди. Дастлаб меҳмонлар шифокорлар олиб бораётган ишлар билан танишдилар. Ўтказилган суҳбатлар асносида беморларнинг ўзларига кўрсатилаётган тиббий хизматдан мамнун эканликлари аён бўлди.

Шундан кейин байрам муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Унда сўзга чиққан “Адолат” СДП вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Баҳодир Болтабоев шифокорларни қутлаб, уларга эл саломатлиги йўлидаги олижаноб меҳнатларида каттадан-катта муваффақиятлар, сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат тилади. Шундан сўнг тиббиёт соҳасида кўп йиллардан буён меҳнат қилиб, аҳоли соғлигини сақлаш ишига муносиб ҳисса қўшиб, яхши натижаларга эришиб келаётган ҳамшираларга партия вилоят кенгашининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди. Тақдирланганлар орасида Замира Дарвишева, Роҳила Каримова, Саида Тошбоева ва бошқалар бор эди.

— Биз “Адолат” СДП вилоят кенгаши томонидан
«Халқаро ҳамширалар куни” муносабати билан ҳамкасьларимизга эҳтиром кўрсатилганидан ниҳоятда мамнунмиз, — дейди марказ хирургия бўлими ҳамшираси Нодира Маматвалиева. – Бунга жавобан биз эл саломатлиги йўлида янада астойдил меҳнат қиламиз. Олдимизда турган вазифаларни муваффақиятли бажариш учун бутун куч-ғайратимизни ва билим-маҳоратимизни сафарбар этамиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

12 май “Ҳалқаро ҳамширалар куни”: партиядошлар ҳузурида was last modified: Май 14th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »