“Адолат” СДП аҳолининг барча ижтимоий қатламлари ўз вақтида, мунтазам, сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлаш тарафдори

31 Май, 14:26 • Хоразм вилояти, Янгиликлар • 38 марта кўрилди • Комментариев к записи “Адолат” СДП аҳолининг барча ижтимоий қатламлари ўз вақтида, мунтазам, сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлаш тарафдори нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида Ўзбекистон Республикасининг “Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини муҳокама этишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида партия фаоллари, депутатлари, Тошкент тиббиёт академиясининг профессор ўқитувчилари, талабалари, ёш олимлар, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Урганч тиббиёт бирлашмаси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси ўқитувчиси, доцент Дано Олимова  кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон “Адолат” СДП аҳолининг  барча ижтимоий қатламлари ўз вақтида, мунтазам, сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлаш тарафдори. “Адолат” СДП мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини эътироф этган ҳолда бугунги кунда ушбу соҳани янада ривожлантириш, бу борада ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларини илгари суриб келмоқда.

Ҳусусан, замонавий фан ва тиббиёт амалиёти ютуқларини ҳисобга олган ҳолда инсон органлари, тўқима ва ҳужайраларини трансплантация қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда ҳам партия томонидан илгари сурилган илғор ғоялар салмоқли ўринга эга бўлди.

Тохир Палванов, Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, Урганч шаҳар Кенгаши депутати:

Бугунги кунда мавжуд баъзи чекловлар туфайли мамлакатимизнинг тиббиёт соҳасидаги салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаяпди. Айрим тиббий муолажаларни ўтказиш, ҳусусан, трансплантология масаласида фуқароларимиз ҳамон хориждаги тиббиёт муассасаларига мурожаат этишга мажбур бўлмоқдалар. Таклиф этилган Қонун лойиҳаси қабул қилинса, ҳамюртларимиз зарурат туғилган пайтда чет элга бормасдан, шу ернинг ўзида инсон органлари ва тўқималарини кўчириб ўтказиш орқали ўз саломатлигини қайта тиклашига шароит яратилади. Лойиҳани муҳокама қилиш мақсадида партия томонидан бу каби  тадбирларни ташкил этилаётгани аҳамиятли бўлмоқда.

Давра суҳбати давомида ушбу соҳадаги хорижий тажриба ҳамда Қонун лойиҳасида назарда тутилаётган нормалар бандма-банд муҳокама этилиб, иштирокчиларнинг таклифлари тингланди.

Шунингдек, тадбир доирасида Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали тизимида ёш олимлар билан ишлаш амалиёти ҳамда уларнинг ташаббус ва таклифларини рўёбга чиқариш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

“Адолат” СДП аҳолининг барча ижтимоий қатламлари ўз вақтида, мунтазам, сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлаш тарафдори was last modified: Май 31st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »