Қалбга қувват, дардимга дармон бўлган “адолат”чиларга раҳмат, -дейди Пастдарғомлик 1- гуруҳ ногирони Мавлуда Жабборова

16 Май, 16:30 • Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 126 марта кўрилди • Комментариев к записи Қалбга қувват, дардимга дармон бўлган “адолат”чиларга раҳмат, -дейди Пастдарғомлик 1- гуруҳ ногирони Мавлуда Жабборова нет

Инсон қадр-қимматини ўрнига қўйиш учун айтилган бир оғиз сўз ёки унинг мушкулини енгиллаштириб, дардига дармон бўладиган эзгу саъй – ҳаракатлар киши қалбини офтобдек ёритиб унинг ҳаётга бўлган умид ишончини тоғдек мустаҳкамлар экан.

Пастдарғомлик 66 ёшли меҳнат фахрийси, узоқ йиллар халқ таълими соҳасида самарали фаолият кўрсатиб келган Мавлуда ая Жабборова яхши ниятларнинг жавоб-у амаллари борлигини англаб шукроналик билан яшаётган камтарин инсонлардан.

Ая тақдир тақозоси билан саломатлигини йўқотиб, 1- гуруҳ ногиронлигига тушиб қолганида ҳам умидсиз ғам-андуҳ чекмади. Доим оила аъзоларининг, қўни-қўшниларнинг, шогирдларининг ғамхўрликларини ҳис этиб келди. Улар заҳматкаш устоз, суюкли она ва меҳри дарё инсоннинг дардини енгиллаштириш, даволаш учун қўлидан келган ҳамма ёрдамларини кўрсатишдилар. Бирови сувини ташиб берса, бирови уйини истди, бошқа бири дард хуруж қилиб қолса, шифохонага, дорихонага югурди.

Лекин икки йил муқаддам онахоннинг юриши қийинлашиб ногиронлик аравачасига зарурат пайдо бўлиб қолди. Қултиқтаёқда юриш анчайин оғир, аравачада эса ҳовли кезаман, боғларни томоша қиламан, кўчага чиқаман деган ниятда бемор истагини бажо келтирадиган кишиларни излашга тушди.

Мавлуда Жабборованинг айни шу масалада ёрдам сўраб Пастадрғом туман тиббиёт бирлашмасига, Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қилган мурожаатлари икки йил давомида ўз ечимини топмай, муаммога дахлдор идоранинг “сиз ногиронлиги бўлган ва бизга хат юборган кишилар рўйхатида фалон ўринга киритилгансиз” деган жавоблар бериб келинаётган эди.

Мавлуда ая жабборова бу жавобларга қониқмай шу йил апрель ойида “Адолат” газетаси таҳририятига хат билан мурожаат қилди. Унинг мактуби газетамизнинг №15 сонида “Ногиронлар эҳтиёжи эътиборга олинса” сарлавҳаси остида чоп этилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ва унинг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлари иштирокида 1 гуруҳ ногиронлиги бўлган Мавлуда Жабборованинг ёзма мурожаатини ўрганиб чиқиш ва ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида депутатлик назорати ишга солинди. Хусусан, депутатлик гуруҳи раҳбари Юлдуз Жуманазарованинг имзоси билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти номига киритлган депутатлик сўровидан сўнг орадан 10 кун ўтмай муаммо ижобий ҳал этилди. Онахонга ногиронлик аравачаси тақдим этилди.

Биз Мавлуда ая Жабборовадан ҳол-аҳвол сўраш мақсадида туманнинг у киши яшаётган Имомота маҳалласига партия фаоллари билан биргаликда ташриф буюрганимизда меҳнат фахрийси бўлган кекса ўқитувчини мннатдор қиёфада учратиб, очиғи ўзимиз ҳам хурсанд бўлиб кетдик. Онахон таҳририятга йўллаган мактуби аввал турли идораларга йўллаган мурожаатлари сингари узоқ вақт эътиборсиз қолмай, дарҳол ўз натижасини берганлигини қувонч билан гапирди. Мушкул пайтда уни қўллаб-қувватлаган кишилар ҳақига дуолар қилди. “Адолат” СДПнинг Самарқанд вилоят Кенгаши ва “Адолат” газетаси таҳририятининг ҳамкорликдаги ёрдами учун чуқур ташаккурини билдирди. “мени қўлтиқтаёқда юриш машаққатидан халос этган “адолат”чиларга раҳмат, шундай партия доим бор бўлсин” дейди.

Шу ерда ҳозир бўлган маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғиёс Турсунов Мавлуда ая Жабборова сингари оилаларнинг турмуш шароитлари, муаммоларини енгиллаштиришда маҳалладошларнинг ўзаро меҳр-оқибати, амалий ёрдамлари хусусида тўлқинланиб гапирди. Бу самимий инсонгарчиликнинг, оилани қўллаб-қувватлашнинг амалий исботи сифатида Мавлуда аянинг шинам, саранжом-саришта ҳовлиси-ю рўзғорини таърифлашни лозим топдик. Ҳовлидаги томорқа картошка, сабзавот экинлари баравж ўсмоқда, бирор қарич ер бўш, экин экилмай қолмаган. Бу ҳаммаси қўни-қўшниларимнинг ёрдами билан, дейди Мавлуда Жабборова. Дунёда яхши инсонлар бор экан ман ҳеч қачон ёлғизланиб қолмайман.

Ҳа, ҳаёт эзгуликлар ва меҳр оқибат билан гўзал. Мавлуда Жабборованинг кўнгил дафтарига битилган минатдорчилик сўзларини такрорлашимиздан ҳам мақсад инсон қалбини, шуурини, турмушини рўшно этадиган эзгу савоб-у амаллардан асло чарчаманг, яхшилар дейсан.

Зоҳир ТУРАҚУЛОВ,

“Адолат” мухбири

 

Қалбга қувват, дардимга дармон бўлган “адолат”чиларга раҳмат, -дейди Пастдарғомлик 1- гуруҳ ногирони Мавлуда Жабборова was last modified: Май 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »