Андижон тажрибаси таҳсинга лойиқ

23 Май, 10:54 • Муносабат, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 150 марта кўрилди • Комментариев к записи Андижон тажрибаси таҳсинга лойиқ нет

Тинчлик — улуғ неъмат. Шундай эзгу мақсадни ўзида жо қилган Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сиёсий Кенгаши томонидан таъсис этилган “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” шиори бугун бутун республикамиз бўйлаб жаранг сочмоқда десам, муболаға бўлмайди. Айниқса, мазкур шиор остида Андижон вилоятида ўтказилган икки кунлик сайёр амалий семинар партия матбуот котиблари фаолиятида катта бурилиш ясади.

Учрашувнинг биринчи кунида партиянинг Андижон вилояти Кенгаши томонидан ўтказилган матбуот анжумани “Журналистлар билан самарали ҳамкорлик ўрнатишда партиянинг Андижон вилояти тажрибаси” мавзусига бағишланди. Мазкур анжуман партия маҳаллий Кенгашларининг  ҳудудий ОАВлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга, матбуот котибларининг бир-бирлари билан тажриба алмашишга катта имкон яратди. Тренингда ОАВлари вакилларининг сайловолди дастур ва лойиҳаларимизга оид саволлари, фикр-мулоҳазалари билан иштирок этиши вилоятда партиямизнинг ўз ўрни борлигидан далолатдир. Унда “Андижоннома”, “Асака ҳаёти”, “Андижон тонги”, “Иқбол” газеталари, Андижон вилояти телевидениеси, радио ва сайтлардан журналистлар иштирок этиб, партиямизнинг янада ривожланиши йўлидаги таклифларини билдириб ўтишгани ҳам, эртанги фаолиятимизни янада жадаллаштиришда муҳим аҳамиятга эгадир.

Шу ўринда партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари  Абдукамол Рахмоновнинг журналистлар томонидан билдирилган таклиф ва фикрлар келгуси фаолиятимизда инобатга олинишини таъкидлаб ўтгани ҳам, соҳа эгаларида мамнунлик уйғотди. Ўз навбатида журналистлар ҳам партиянинг Андижон вилояти Кенгаши билан доимий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини айтиб ўтишди. Шундан сўнг, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти Наргис Қосимова томонидан “Сиёсий партия матбуот хизматининг самарали фаолияти. Партиявий тарғиботда интернет манбаларидан фойдаланиш усуллари” номли амалий маърузаси матбуот котиблари учун катта аҳамиятга эга бўлди. Боиси, унда келтирилган соҳага оид қизиқарли маълумотлар, амалий машғулотлар, соҳага оид янги терминларни қўллаш усуллари эртанги фаолиятимизда улкан билим  манбаи бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, амалий семинар давомида Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигининг Андижон вилоятидаги фотомухбири Зуҳриддин Умрзоқов томонидан “Сифатли фотосурат олиш сирлари: маҳорат ва профессионализм” мавзусидаги мастер класс матбуот котиблари учун катта маҳорат мактаби бўлди. Айниқса, мутахассис томонидан воқеа жараёнини расмга олиш қоидаларини амалий тарзда кўрсатилиши билан муҳим аҳамият касб этди. Бу эса партия тадбирларини фотолавҳаларга жамлашимизда Андижон тажрибасидан олинган кўникма бўлиб хизмат қилади.

Айтиш жоизки, икки кун давом этган семинар, тадбирлардан олинган таассуротлар иш жараёнимизда чексиз илҳом ва катта куч бағишлайди десам, янглишмаган бўламан. Дарҳақиқат, партия Андижон вилояти Кенгашининг бугунги кундаги фаолияти таҳсинга лойиқдир десам, хато бўлмайди. Чунки бунинг исботини ташриф давомида кўрдик, гувоҳ бўлдик. Албатта, бундай ташаббускорликни, самарадорликни, фидойиликни Кенгашларимизда қўлласак, партиямизнинг нуфузи халқ орасида бундан-да баланд бўлиши шубҳасиздир.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Андижон тажрибаси таҳсинга лойиқ was last modified: Май 23rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »