БПТга янги аъзолар қабул қилинди

2 Май, 11:06 • БПТ, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 56 марта кўрилди • Комментариев к записи БПТга янги аъзолар қабул қилинди нет

Партия ғояларини кенг тарғиб қиладиган, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқий фаоллигини ошириб, аҳоли билан доим мулоқотда бўладиган асосий бўғин бу бошланғич ташкилотдир. Агар ушбу бўғин мустаҳкам бўлиб, унинг етакчилари ташаббускор бўлса, партия ғояларини қўллаб-қўвватловчилар сафи ҳам кенгайиб бораверади.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қонликўл туман Кенгашида бугунги кунда жами аъзолар сони 530 нафарни, БПТлар эса 13 тани ташкил этади. Шундан, туман тиббиёт бирлашмасида БПТга аъзолар 109 нафар бўлиб, яқинда яна 11 нафар фуқаро партиямизга ўз хайрихоҳлигини билдириб, аъзолар сафидан жой эгаллади. Кўп йиллардан буён самарали фаолият олиб бораётган мазкур бошланғич партия ташкилотига Бағдагул Сапарова етакчилик қилиб келмоқда.

Партиянинг Қонликўл туман Кенгаши раиси Заўреш Юсупова партиямизга қабул қилинган янги аъзоларни табриклаб, уларга аъзолик билетини топширди. Сафдошларимиз эса келгусида партиямиз Дастурига бефарқ бўлмасдан, ташвиқот ишларида фаоллик кўрастишларини таъкидлашди. Шуни этироф этиш жоизки бугунги кунда фуқароларни сиёсий партиялар фаолиятига қизиқтириш, жалб этиш учун, аввало, партия ғоялари ва унинг оддий одамлар ҳаётидаги ўрнини тўғри тушинтириш лозим. Одамлар партия ғояларининг ҳаққонийлигига ишонсагина, партия сафига кириш истагини билдиради. Бу борада партиямизнинг ҳудудий, шаҳар ва туман кенгашларида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда ва бу яхши самара бермоқда.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши

матбуот хизмати котиби

БПТга янги аъзолар қабул қилинди was last modified: Май 2nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »