Бугун партия мақсад ва вазифаларини амалга оширишда БПТнинг ўрни ва аҳамияти ортмоқда

11 Май, 16:22 • БПТ, Бухоро вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 212 марта кўрилди • Комментариев к записи Бугун партия мақсад ва вазифаларини амалга оширишда БПТнинг ўрни ва аҳамияти ортмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ташкил этиладиган ҳар бир сиёсий ўқув партия ходимлари, фуқаролар ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари ва бошланғич партия ташкилотлари аъзоларининг сиёсий саводхонлигини шакллантиришга хизмат қилади.

Партиянинг Бухоро туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги Марказий поликлиникада ташкил этилган бошланғич партия ташкилотида “Партия мақсад ва вазифаларини амалга оширишда маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда бошланғич партия ташкилотларининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида сиёсий ўқув ташкил этилди. Унда партия туман Кенгаши ходимлари, депутат Маҳмуд Набиев, бошланғич партия ташкилотининг аъзолари иштирок этишди.

Сиёсий ўқувда сўзга чиққан партиянинг туман Кенгаши раиси Абдурашид Қўчқоров сўзга чиқиб, дастлаб бошланғич партия ташкилотларининг вазифалари тўғрисида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга партиянинг уставида белгилаб қўйилган асосий мақсад ва вазифаларни амалга оширишда БПТларнинг ўрни  ва роли борасида тушунчалар берди. Партия лойиҳалари доирасида олиб бориладиган ўрганишларда БПТ аъзоларининг фаол иштирок этишлари, Ўзбекистон фуқароларига ўз қонуний ҳуқуқлари, эрк ва бурчларини англашга кўмаклашиш, уларнинг сиёсий онги, маданиятининг ривожи учун курашиши лозимлиги таъкидланди.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутати Маҳмуд Набиев эса ўз нутқи давомида партиянинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда БПТ аъзолари билан бирга маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам фаол иштирок этиб боришлари тўғрисида айтиб ўтар экан, хусусан, соғлиқни сақлаш, таълим тизимларини ўрганишда аҳамиятли жиҳатларни эътиборга олиб бориш, мавжуд муаммоларнинг олдини олинишида кўмаклашиш, лойиҳалар доирасида ўз таклиф ва тавсиялари билан иштирок этиб бориш масалаларига тўхталди. Шунингдек, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, дўстлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантириш, ҳар қандай миллатчилик, экстремизм, терроризм иллатларига қарши кураш олиб бориш, динлараро бағрикенглик, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувликни тарғиб қилишда ўз ҳиссасини қўшиб келиши ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Мазкур сиёсий ўқувда БПТ аъзолари ўз саволларига тўлиқ ва батафсил жавоб олишди. Сиёсий ўқув партиядошлар сиёсий билимини бойитди, уларнинг фаоллигини таъминлади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Матбуот хизмати

Бугун партия мақсад ва вазифаларини амалга оширишда БПТнинг ўрни ва аҳамияти ортмоқда was last modified: Май 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »