Бўстонлиқ туманида нуронийлар ва уюшмаган ёшлар ўртасида шахмат-шашка мусобақаси ўтказилди

29 Май, 09:47 • Тадбир, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 144 марта кўрилди • Комментариев к записи Бўстонлиқ туманида нуронийлар ва уюшмаган ёшлар ўртасида шахмат-шашка мусобақаси ўтказилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўстонлиқ тумани Кенгаши ташаббуси билан “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида Ғазалкент шаҳридаги “Боғи-Эрам” истироҳат боғида ўтказилган нуронийлар ва ёшлар ўртасидаги шахмат-шашка мусобақаси қизиқарли жараёнларга бой тарзда ўтди.

Унда Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, “Дахана”, “Марказий”, “Маърифат”, “Наврўз”, “Собир Рахимов” маҳаллаларининг нуронийлари, 3-умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳамда “Истиқлол” маҳалласининг уюшмаган ёшлари иштирок этишди.

Шахмат-шашка мусобақалари кекса авлод вакиллари ва ёшлар ўртасида муросасиз баҳсларга бой тарзда кечди. Ўртоқлик учрашувларида иштирокчилар ўзларини бор маҳоратларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Беллашув жараёнига туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими вакиллари ҳакамлик қилди.

Рихсимбек Ахмедов, “Маърифат” МФЙ фуқароси, 65 ёшли иштирокчи:

— “Адолат” партияси томонидан ташкиллаштирилган шахмат ўйинларида қатнашиб, ўзимни жудаям тетик ҳис этяпман. Айниқса, ёшлар билан ёнма-ён беллашиш жуда катта завқ берди. Шунингдек, маҳаллалар ўртасида бир-бирига бўлган меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлади.

Наргиза Ниғматова, “Истиқлол” МФЙ фуқароси, иштирокчи:

Бугунги мусобақада фахрли 1-ўринни эгаллаганимдан қувончим чексиз. Спортнинг бу тури инсоннинг ақлий қобилиятини ривожлантиришда жуда катта аҳамиятга эга деб, ўйлайман. Ўйин жараёнида нафақат беллашдик, балки кексаларнинг ҳаётий тажрибаларига, панд-насихатларига қулоқ тутдик. Уларнинг ўгитларидан ибрат олишга ҳаракат қилдик. Албатта, бундай мусобақалар ёшлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш билан бирга, дўстлар сафини кенгайтиришда ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар барчамизга маълум. Бугун спортчиларимиз бор маҳоратлари билан дунёга юз тутишмоқда. Айтиш жоизки, партиянинг Бўстонлиқ тумани Кенгаши томонидан шу каби спорт мусобақалари жойларда кучли чемпионларни кашф этса, ажабмас.

Мусобақа якунида ғолиблар ва фаол иштирок этганлар партиянинг туман Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Бўстонлиқ туманида нуронийлар ва уюшмаган ёшлар ўртасида шахмат-шашка мусобақаси ўтказилди was last modified: Май 30th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »