Депутат: Фронт орти меҳнат фахрийларига эътибор

11 Май, 15:23 • Депутатлик гуруҳи, Тадбир, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 130 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутат: Фронт орти меҳнат фахрийларига эътибор нет

Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларида ҳалок бўлган, шунингдек, юртимиз тинчлигига муносиб ҳиссаси қўшган инсонларни ўчмас хотираларини ёдга оладиган, уруш ва фронт орти меҳнат фахрийларига иззат-икром кўрсатиладиган қутлуғ сана ҳисобланади.

Зеро, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллигини нишонлаш арафасида юртдошларимизнинг жанггоҳлардаги мардонавор қаҳрамонлиги ва фронт орти меҳнаткашларининг ғалабага қўшган ҳиссаларини ҳар қанча эҳтиром билан тилга олсак арзийди.

Куни кеча Тошкент шаҳарида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Яшнобод туманидаги 44 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийларига халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси Фарход Абдуллаев ташаббускорлигида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Ф.Абдуллаев,

Халқ депутатлари
Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

Депутат: Фронт орти меҳнат фахрийларига эътибор was last modified: Май 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »