Депутат: Халқ билан самарали мулоқот

19 Май, 22:41 • Депутатлик гуруҳи, сайёр қабул, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 197 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутат: Халқ билан самарали мулоқот нет

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини янада оширишда давлат бошқаруви идоралари вакиллари, барча даражадаги мутасаддиларнинг халқ ичига кириши, фуқаролар дардини эшитиши, қувончу ташвишини теран ҳис қилган ҳолда, улар билан ҳамнафас бўлишига бош омил сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Аҳолини ўйлантираётган масалалар, сарсону оворагарчиликларга сабаб бўлаётган муаммоларга адолатли ечим топилиб, одамларнинг адолатга, давлатга ишончи янада мустаҳкамланмоқда. Хусусан, давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар вакиллари ва сиёсий партиялар томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳоли билан бевосита мулоқотнинг замонавий механизми сифатида юксак самаралар бермоқда.

Шу муносабат билан, халқ билан мулоқот қилиш, одамларнинг ичига кириш, уларнинг дарду ташвишларини ўрганиш, инсон манфаатларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Бектемир туман Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бектемир туманидаги Халқ қабулхонаси, Бектемир туман ҳокимлиги, туман ИИБ ташаббуси билан халқ билан юзма-юз мулоқот ўтказилди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Бектемир туман Кенгаши раиси, туман депутатлик гуруҳи раҳбари, халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши депутати Суюн Ашуров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бектемир туманидаги Халқ қабулхонаси мудири, Бектемир туман ҳокими, туман Прокурори, сектор раҳбари – туман ИИБ бошлиғи, туман мутасадди раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва “Хусайн Байқора”, “Бектемир”, “Олтин топган”, “Абай” МФЙ аҳолиси иштирок этди.

Мулоқот давомида Бектемир туманида ичимлик суви ва конализация глобал муаммо сафатида кўрилди.

Мисол тариқасида, “Абай”, “Бектемир”, “Хусайн Байқаро”, “Чашма”, “Олтин топган” маҳаллаларида конализация ўтказилмаганлиги, шунингдек, “Олтин топган” МФЙ, ва “Бектемир” МФЙдаги Билолнозим кўчасида ичимлик суви йўқлиги мурожаатчилар томонидан маълум қилинди.

Шу билан биргаликда халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши депутати С.Ашуров ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бектемир туманидаги Халқ қабулхонаси мудири иштирокида фуқароларнинг шахсий муаммолари юзасида индивидуал учрашувлар ташкил этилди.

Бектемир туманида ташкил этилган сайёр қабулда аҳолидан келиб тушган мурожаатлар адолат мезони асосида кўриб чиқилиб, муаммоларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар белгиланди.

Хулоса ўрнида, биз депутатлар туман мутасадди раҳбарлари билан ҳамкорликда халқ орасига кириб бориб, халқ дарди билан яшамоғимиз ҳамда халқ томонидан келиб тушган мурожаатлар юзасидан ижтимоий лойиҳаларни ишлаб чиқиб, партия депутат ва фаолларидан ташкил топган ишчи гуруҳини тузиш зарур деб хисоблайман.

Бундай учрашувлар ҳар ҳафтанинг шанба куни ташкил этилиши белгилаб олинди.

Суюн АШУРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бектемир туман Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Бектемир туман
Кенгаши депутати

Депутат: Халқ билан самарали мулоқот was last modified: Май 19th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »