Ер қонунчилиги такомиллаштирилмоқда

10 Май, 19:32 • Депутат минбари, Муносабат, Фракция, Янгиликлар • 169 марта кўрилди • Комментариев к записи Ер қонунчилиги такомиллаштирилмоқда нет

Бугунги кунда, ер юзида яхши унумдор ерлар майдонлари камайиб бормоқда, тобора жадаллик билан таназзулга юз тутмоқда. Тарихий давр мобайнида миллиард гектарга яқин ердан инсоният маҳрум бўлган (шаҳарлар, манзилгоҳлар, иншоотлар, йўллар ва ҳоказо). Ер ресурсларидан ҳар томонлама оқилона фойдаланмай, салбий таъсирлардан муҳофаза қилиш чораларини кучайтирмай, қишлоқ хўжалиги билан алоқадор бўлган, мақсадли ерларни тежаб-тергаб ишлатиш йўлларини қилмай туриб, ғоят мушкул вазифани ҳал этишнинг имкони мавжуд эмас.

Мамлакатимизда сўнгги вақтларда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар натижасида қонун ижодкорлиги жараёни ҳам янги босқичга кўтарилди. Жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги янгиланишларга ҳамоҳанг тарзда ерга оид муносабатларнинг ҳуқуқий асослари ҳам такомиллашмоқда

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасини янада ривожлантириш, 2017-2021 йилларда соҳага илғор фан-техника ютуқларини жорий этиш, моддий-техника базасини янгилаш, тармоққа халқаро грантларни жалб этиш чора-тадбирлари дастури”да белгиланган вазифаларга мувофиқ ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Ер кодекси, “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Қонунга ва “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритиш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра Ерлардан самарали фойдаланиш ва уларни асраб авайлашда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг мажбуриятларини ҳамда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси органлари ваколатларини кучайтириш; Ер қонуни бузилиши ҳолатларига тупроқ унумдорлиги ва ер майдонидан келиб чиқиб, табақалаштирилган жарима санкциялари белгилаш; Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби такомиллаштириш; Давлат кадастрларини ва Давлат ер кадастрини юритиш, фойдаланувчиларни янгиланган ишончли маълумотлар билан таъминлашга қаратилган нормалар белгиланмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси қабул қилиниши орқали қатор номақбулликлар бархам топади. Хусусан, ер муносабатларини тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга; Ерлардан, айниқса, суғориладиган ерлардан самарали ва мақсадли фойдаланишни жорий этишга; Ер қонунчилиги бузилиши ҳолатларининг олдини олишга ва суғориладиган ерларда содир этилган ер қонунчилиги бузилиши ҳолатларига нисбатан табақалаштирилган жарима санкциялар қўлланилишига; Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг мажбуриятлари кучайишига, ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини такомиллаштиришга, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз амал қилинишини таъминловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишга; Қонунни қўллаш амалиётида юзага келаётган муаммоларни ва қонун ҳужжатларида мавжуд бўлган бўшлиқларни бартараф этишга эришилади.

Хулоса қилиб айтганда, ерга нисбатан муносабатларнинг қонунийлиги ва адолатлилигини таъминлашга қаратилган мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида энг муҳим бойлигимиз ҳисобланган ер ресурсларидан оқилона фойдаланишга хизмат қилади.

Алишер Махматмуродов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

 

 

Ер қонунчилиги такомиллаштирилмоқда was last modified: Май 10th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »