Германия СДП раҳбарлигида аёл киши 155 йил мобайнида биринчи марта

5 Май, 11:07 • Дунё парламентларида, Янгиликлар • 155 марта кўрилди • Комментариев к записи Германия СДП раҳбарлигида аёл киши 155 йил мобайнида биринчи марта нет

Tagesschau нашри хабарига кўра, Германия Федератив Республикаси Социал-демократик партиясини (ГСДП) 47 ёшли Андреа Налес бошқарадиган бўлди. Бу партиянинг 155 йиллик тарихида илк бор етакчилик аёл зиммасига юклатилганини билдиради.

Маълумотларга қараганда, Висбаден шаҳрида (Гессен федерал ери пойтахти) ўтказилган овоз бериш жараёнида 411 делегат (умумий делегатларнинг 66 фоизи) Налесни ёқлаб овоз берган.

Андреа Налес 2007-2009 йиллари партия раиси ўринбосари, 2009-2013 йиллари бош котиб лавозимида ишлаган, 2013-2017 йиллари меҳнат вазири бўлган. ГСДП раиси бўлиб сайлангунга қадар Налес Бундестагда партия фракциясини бошқарган.

Андреа Налес ишчи оиласида туғилган, Бонн университетида сиёсатшунослик ва фалсафадан таълим олган. 18 ёшида социал-демократлар сафига кирган. Талабалик йиллари Бундестаг депутати ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 2003 йилдан партия президиуми аъзоси.

ўалабадан сўнгги илк чиқишида Налес партияда кенг кўламли янгиланиш жараёни бошлашини маълум қилган.

Умуман олганда, INSA институти ўтказган сўровлар натижалари Германия Социал-демократик партияси машҳурлик борасида илк бор Ангела Меркелнинг бирлашган Христиан-демократик иттифоқи (ХДИ) ва Бавария Христиан-социал иттифоқидан (ХСИ) олдинга ўтиб кетганлигини кўрсатди. ГСДПни сўралганларнинг 31 фоизи, ХДИ/ХСИни эса 30 фоизи қўллаб-қувватлаган.

 

Германия СДП раҳбарлигида аёл киши 155 йил мобайнида биринчи марта was last modified: Май 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »