Халқ билан юзма-юз мулоқот

12 Май, 18:06 • Депутатлик гуруҳи, сайёр қабул, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 208 марта кўрилди • Комментариев к записи Халқ билан юзма-юз мулоқот нет

Халқ билан мулоқот — жойларда кўплаб муаммоларни ўз ечимини топишига замин бўлмоқда. Айни кунларда Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлари жойларда бўлиб, одамлар билан мулоқот қилмоқда. Ушбу мулоқотлар орқали қатор масалаларга ижобий ечим топилмоқда. Тошкент шаҳрининг барча туманларида давом этаётган очиқ мулоқотлар Бектемир туманида ҳам тизимли амалга оширилди.

Шу нуқтаи назардан, одамларни ўйлантираётган муаммоларни жойларнинг ўзида ҳал қилиш, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, қувонч-ташвишларига шерик бўлиш ҳамда юртдошларимизнинг турмуш-тарзи билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Бектемир туман Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда туманинг “Бектемир” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиб, халқ билан мулоқот қилди.

Маҳалладаги хонадон эгалари билан мулоқот чоғида асосан мактабгача таълим муассасаси йўқлиги, тоза ичимлик суви танқислиги, табиий газдан нореал қарздорлик масалалари долзарб экани аниқланди.

Жумладан, “Бектемир” маҳалласида яшовчи Муҳаммадамин Туропов ва “Нурафшон” МФЙ, Сомонбозор кўчасида истиқомат қилувчи Абдурахим Арипов мурожаатларига кўра, газ ҳисоблагичлари давлат стандартидан ўтказилган бўлсада, фуқароларга туман газ таъминоти томонидан нореал қарздорлик келиб тушган. Шу билан биргаликда, тумандаги “Олтинтопган” МФЙ аҳолиси маҳалла ҳудудида тоза ичимлик суви танқислиги бўйича масалаларга ойдинлик киритиш ва юқоридаги муаммони ҳал этиш учун мутасадди ташкилотлар раҳбарларига депутатлик сўров юборилиши маълум қилиниди ва депутатлик назорати ўрнатилди.

– Маҳаллада 11 та кўча жойлашган. Унда 3650 нафар фуқаролар истиқомат қилиб келмоқда. Шундан, 7 ёшгача бўлган болалар сони 263 нафарни ташкил қилади. Бугунги кунда, маҳалламиз ҳудудида мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмас, болаларимизни қўшни маҳалладаги боғчага қатнаши ота-оналарга бир неча қийинчиликлар келтириб чиқармоқда, – дейди, Сатторова Мадина. Мазкур мурожаат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига депутатлик сўрови юборилиши мурожаатчига ҳавола этилди.

Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида муҳокама қилиниши назарда тутилди.

Суюн АШУРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бектемир
туман Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Бектемир туман
Кенгаши депутати

Халқ билан юзма-юз мулоқот was last modified: Май 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »