Инновацион фаолият — тараққиёт гарови

31 Май, 18:13 • Партия лойиҳаси, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 163 марта кўрилди • Комментариев к записи Инновацион фаолият — тараққиёт гарови нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан Тошкент Ахборот технологиялари университети Урганч филиалида партиянинг “Инновацион фаолият — тараққиёт гарови” лойиҳаси доирасида “Биз ёш инноваторлармиз!” мавзусида кўргазмали танлов ўтказилди. Тадбирда партиянинг вилоят, туман Кенгаши фаоллари, депутатлари, ёш адолатчилари билан бир қаторда, Олий таълим даргоҳларининг профессор ўқитувчилари, талабалари ҳамда оммовий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Лойиҳа доирасидаги кўргазмали кўрик-танловдан кўзланган мақсад Республикамизда инновацион фаолиятни янада ривожлантириш ҳамда ташаббускор, инновацион ғоялар эгаларини, ёш инноваторларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат.

Баҳолаш натижаларига кўра 1-ўринга Сув ресурсларини тежаш усулида иссиқхона боғи ҳамда қуёш энергияси орқали электор токи билан таъминловчи бекат инновацияси билан Урганч давлат университети талабаси Гулора ДЖавлянова, 2-ўринга уй жойларни ички безаги учун мазайка ҳамда қурилишбоп бўлган материаллар инновацияси билан Урганч давлат университети ўқитувчиси Забибулло Бобоев, 3-ўринга дастурларни қўллаб-қувватлаш учун ва онлайн олимпиада ўтказиш бўйича ВЕБ илова инновацияси билан Тошкент Аборот технологиялар университети Урганч филиали талабаси Дилмурод Аллабергеновлар лойиқ деб топилди.

Тадбир сўнгида инновацион лойиҳалари билан қатнашган фаол иштирокчиларга партиянинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот хихмати

Инновацион фаолият — тараққиёт гарови was last modified: Май 31st, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »